Йил талабаси 2
| Йил талабаси 2 | |
|---|---|
| Студент оф тҳе Еар 2 | |
|
Файл:Студент оф тҳе еар 2 Постер.жпг Филм постери | |
| Режиссёр(лар) | Пунит Малҳотра |
| Продюсер(лар) |
|
| Ссенарий муаллиф(лар)и |
Аршад Саед |
| Ролларда |
|
| Бастакор(лар) |
|
| Оператор(лар) | Рави К. Чандран |
| Монтажёр(лар) | Ритеш Сони |
| Студия |
|
| Дистрибютор | Фох Стар Студиос |
| Премера санаси |
|
| Давомийлик | 145 дақиқа[1] |
| Мамлакат |
|
| Тил | ҳиндча |
| Бюджет | ₹65–80[2][3] |
| Даромад | ₹97.81 крор[4] |
Йил талабаси 2 (Оригинал: Студент оф тҳе Еар 2) — 2019-йилда Пунит Малҳотра томонидан ишланган, Дҳарма Продуcтионс томонидан ишлаб чиқарилган ҳамда Фох Стар Студиос томонидан тарқатилган Ҳинд филми. Филмда бош ролларни Тигер Шрофф, Тара Сутариа ва Ананя Пандай ўйнаган.
Сюжети
Роҳан Сачдев ва Миа Чаwла ёшлигидан бирга ўсиб, Пишорилал Чамандас коллежида ўқишар эди. Роҳан Миани севиб қолади. Роҳан Миага севгисини ошкор қилмоқчи бўлганда, Миа Ст. Тереса номли нуфузли коллежга ўтиб кетади. Роҳаннинг иқтисодий аҳволи ёмон бўлганлиги сабабли, у Миа ўқиётган коллежда ўқий олмас эди. Тушкунликка тушиб қолган Роҳан, бир ўйиннинг моҳир устаси бўлганлиги туфайли шу ўйин бўйича беллашувда иштирок этади ва ғолибликни қўлга киритади. Ғолибга Миа таҳсил олаётган коллежга гранд асосида ўқиш имконияти берилар эди. Роҳан хурсанд бўлиб, коллежга боради.
У коллежга боргач, Шрея Рандҳаwа Роҳанни камситади. Унинг камситишларига шунга яраша жавоб қайтарган Роҳан Миани топади ва унга севишини аста-секинлик билан билдиради. Миа эса орзулари катталигини ва Роҳаннинг эса орзуси йўқлигини айтади. Роҳан Миани кўнглини овлаш билан банд бўлган бир пайтда, Шреянинг эгизаги, коллежда ҳар соҳада юқори натижалар қайд этгани билан шуҳрат қозонган Манав Сингҳ Рандҳаwа, уларни суперқаҳрамон кийимини кийиб келиш шарти билан туғилган кунига таклиф қилади. Роҳан туғилган кунга борганда, уни собиқ коллежидаги дўстлари йўқлаб келади. Шрея Роҳаннинг дўстларига ёлғон гапириб, Роҳан уларни туғган кунга таклиф қилганини айтади. Дўстлар эса базмга киришади ва мастлиги туфайли тўполон кўтаришади. Шреянинг найрангини пайқаган Роҳан уларни ҳайдаб чиқаради ва дўстлари ундан ранжишади. Эртаси куни коллежда ҳар йили ўтказиладиган рақс танлови бошланганлиги эълон қилинади. Бу танловга шерик бўлиб қатнашиш керак эди. Роҳан Миа билан биргаликда ушбу рақс танловига қатнашади. Уларнинг энг асосий рақиби Шрея ва унинг эгизаги, коллежда ҳар соҳада аъло натижалари билан ном қозонган Манав эди. Роҳан беллашувда ютишга қаттиқ киришади. Аммо, Миа Манавни яхши кўрар эди. Манав билан ўртасидаги ишқий муносабат туфайли Миа рақс беллашувида атайин ютқазади. Шу сабабли, Манав ва Шрея жуфтлиги биринчи, Роҳан ва Миа жуфтлиги эса иккинчи ўринни эгаллайди.
Мағлубиятдан ранжиган Роҳан, кечаси Миани кўриш учун унинг уйига боради. У у ерда Миа ва Манав ишқий муносабатда эканлигининг гувоҳи бўлади ва жаҳл билан қайтиб кетади. Эртаси куни у коллежда Манав ва унинг дўстлари томонидан калтакланади ва коллеж дарвозидан чиқарилиб ташланади. Кейин Роҳан эски коллежига қайтади. Дастлаб, Роҳанга унинг дўстлари ёмон муносабатда бўлишади. Аммо, Шреянинг кесатқи гаплари билан дўстлар ўртасидаги муносабат яхшилинади. Шрея Роҳандан ўтган сафарги рақс танловидан ҳам нуфузли бўлган рақс танловида ўзига шерик бўлишини сўрайди. Роҳан рози бўлади ва узоқ тайёргарчиликлардан сўнг, Шрея билан биргаликда биринчи ўринни қўлга киритади. Кейин Роҳан,,Йил талабасиъʻ беллашуви ҳақида эшитиб қолади. Роҳаннинг коллежи ушбу беллашувда ҳеч қачон ўрин ололмаган эди. Ушбу беллашув коллежлар ўртасида бўлиб, спортнинг кўплаб соҳасида беллашувлар бўлиб ўтар эди. Роҳид коллежини ҳимоя қилиш ва ушбу мақомни қўлга киритиш мақсадида қатнашади. Роҳаннинг коллеж жамоаси юқори натижаларни қайд этади ва финалга чиқади. Финалда унинг асосий рақиби Манав эди. Роҳан ва Манав жамоалари ўртасида низо келиб чиқади ва Манав ва унинг жамоаси Роҳаннинг айрим дўстларини оғир даражада калтаклайди. Икки коллеж жамоаси ўртасида сўнгги беллашув бўлиб ўтади ва бу беллашувда ғолиб бўлган жамоа сардори,,Йил талабасиъʻ номига сазовор бўлар эди. Сўнгги дақиқаларда Роҳаннинг жасорати туфайли Роҳаннинг коллежи биринчи ўринни эгаллайди ва Роҳид,,Йил талабасиъʻ номини қўлга киритади.
Роҳан Миани кечиради ва у билан фақат дўст бўлиб қолади. У Шреяни яхши кўришини тушуниб етади ва унга севгисини ошкор қилади. Шрея эса унинг севгисига рози бўлади.
Ролларда
- Тигер Шрофф роли Роҳан Сачдев
- Тара Сутариа роли Мридула „Миа“ Чаwла
- Ананя Пандай роли Шрея Рандҳаwа
- Адитя Сеал роли Манав Сингҳ Рандҳаwа
- Самир Сони роли Принcипал Гужрал
- Гул Панаг роли Cоач Кулжеэт
- Абҳишек Бажаж роли Абҳишек Шарма
- Манож Паҳwа роли Cоач Маҳипал[5]
- Аеша Раза Мишра роли Принcипал Сингҳ
- Ражеш Кумар ас Чача
- Манаси Жоши Рой роли Чачи
- Четан Пандит роли Рандҳаwа Жи
- Самреэн Каур роли Мианинг онаси
- Манжот Сингҳ роли Cомментатор Димпй
- Саҳил Ананд роли Cомментатор Жеэт
- Далжеэт Сингҳ роли Абдуллаҳ Wаҳаб
- Ҳарш Бениwал роли Пугги
- Алиа Бҳатт
- Wилл Смитҳ
- Фараҳ Кҳан
- Вишал–Шекҳар
Манбалар
- ↑ Студент оф тҳе Еар 2, Бритиш Боард оф Филм Cлассифиcатион, 8-май 2019-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 8-май 2019-йил
{{cитатион}}: Море тҳан оне оф|арчиведате=ва|арчиве-дате=спеcифиэд (ёрдам); Море тҳан оне оф|арчивеурл=ва|арчиве-урл=спеcифиэд (ёрдам)CС1 маинт: дате формат () - ↑ „Студент Оф Тҳе Еар 2“. Бох Оффиcе Индиа. Қаралди: 16-май 2019-йил.
- ↑ „Студент Оф Тҳе Еар 2 Бох Оффиcе Эарлй Эстиматес: Тигер Шрофф филм эхпеcтед то эарн Рс 10-12 cроре он Дай 1“. Даилй Неwс анд Аналйсис (10-май 2019-йил). Қаралди: 11-май 2019-йил.
- ↑ „Студент Оф Тҳе Еар 2 Бох Оффиcе Cоллеcтион тилл Ноw“. Боллйwоод Ҳунгама. 8-июн 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-июн 2019-йил.
- ↑ „Тигер Шрофф Шооц Wитҳ Ананя Пандей & Тара Сутариа Фор СОТЙ 2“. CНН-Неwс18 (18-июн 2018-йил). Қаралди: 9-май 2019-йил.
Ҳаволалар
- Йил талабаси 2 ИМДбда
- Йил талабаси 2 Роттен Томатоэсда
- Студент оф тҳе Еар 2 Боллйwоод Ҳунгамада