Yiriklik moduli
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Йириклик модули — деб, қум, шағал (гравий) ва уларнинг аралашмалари каби донли материалларнинг йириклилик даражасини тавсифловчи эмпирик ўлчамсиз кўрсаткичга нисбатан айтилади.
Йириклик модулини ҳисоблашда, стандарт элаклар орқали элакланган материалнинг фраксион таркибини аниқлаш йўли билан олинган маълумотлардан фойдаланилади, уларга кўра юқорироқдан пастки элакка ўтганда тешикларнинг ўлчами ярмига камаяди.
Д. А. Абрамс томонидан, бетон аралашмалари тўлдирмасини йириклик ва майда модулли тўлдирма аралашмасига кўра танлаш услуби таклиф қилинган[1]. Донли материалнинг фраксион таркибини битта рақамли қиймат билан тасвирлаш, кўп мақсадлар учун фойдали эканлигини исботланди.
Етишмовчи кўрсатичининг аҳамияти шундаки, йириклик модулининг бир хил қиймати, турли фраксион таркибларга эга бўлган материаллар учун ҳам ҳисобланиши мумкин. Умуман олганда, кўрсатгичнинг паст қиймати майда донали материал эканлигини кўрсатади.
Кўпинча юриклик модули тушунчаси майда донали материаллар учун ишлатилади. РФда йириклик модули фақатгина қумларнинг тавсифи учун қўлланади. Қурилиш ишларида фойдаланилувчи қум 0 — 3,5[2] оралиғида модул қийматга, йўл ишлари учун эзилган қум эса 3,8[3] дан ортиқ модулга эга бўлиши мумкин.
Йириклик модулини ҳисоблаш ишлари, фойдаланилувчи стандарт элаклардаги умумий қолдиқларнинг йиғиндисини 100 га бўлиш йўли орқали амалга оширилади[4].
Йириклик модули аралашмасидаги материалнинг маълум йириклик модули белгисини ҳар бир материалнинг ўлчам модули ва аралашмадаги масса улушининг йиғиндиси сифатида ҳисоблаш орқали топиш мумкин[5].
Манбалар
- ↑ Абрамс Д.А.. Десигн оф cонcрете михтурес. Чиcаго: Леwес Институте, 1919.
- ↑ „ГОСТ 8736-2014 Песок для строительных работ. Технические условия“ (ру).
- ↑ „ГОСТ 32730-2014 Дороги автомобильные общего пользования. Песок дробленый. Технические требования“ (ру).
- ↑ Ушеров-Маршак А.В.. Бетоноведение : лексикон. М.: Стройматериалы, 2010. ИСБН 978-5-94026-016-5.
- ↑ „CРД-C104-80 Метҳод оф Cалcулатион оф тҳе Финенесс Модулус оф Аггрегате“ (эн).