Yityish Aynav
Йитйиш "Тити" Айнав (1991-йил 23-июнда туғилган) — исроиллик модел, телевидение ҳодими. У 2013-йилда "Мисс Исраэл" танловида ғолиб бо'либ, ушбу унвонни қўлга киритган биринчи қора танли исроиллик аёл ҳисобланади. Эришган ютуқлари натижасида у Исроилнинг энг машҳур шахсларидан бирига айланди ва халқаро миқёсда ҳам эътирофга сазовор бўлди.[1]
| Йитйиш "Тити" Айнав | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1991-йил 23-июн Гондар, Эфиопия |
| Фуқаролиги | Исроил |
| Таълими | Кфар ҲаНоар ҲаДати университети, Ҳерзлия фанлараро маркази |
| Касби | Модел, телевизион шахс |
| Дини | Яҳудийлик |
| Қариндошлари | Еллек (акаси) |
Илк ҳаёти ва та’лими
Йитйиш Айнав 1991-йилнинг 23-июнида Эфиопиянинг Гондар вилоятида, эфиопиялик яҳудий оиласида дунёга келган. Унинг оиласи қашшоқликда яшаган бўлса-да, Айнав интеревюларидан бирида болалигини бахтли о'тганлиги ҳақида эслаб о'тган. Отаси у туғилганидан кўп ўтмай вафот этади, онаси ҳам Айнав ўн ёшга тўлганида кутилмаганда вафот этади. Бу фожиали воқеалар натижасида Айнав ва унинг укаси Еллек етим қолишади. Улар ўн икки ёшида бобоси ва бувиси билан Исроилга кўчиб келишади ва Нетаня шаҳрида ҳаёт бошлайдилар.[2]
Исроилга келгач, Айнав янги маданиятга мослашиш ва исроил тилини ўрганишда катта қийинчиликларга дуч келади. Айнав мактабда синф раҳбари бо'либ ишлади, енгил атлетика мусобақаларида қатнашди ва миллий талабалар кинематография танловида ғолибликни қо'лга киритди.[3] Айнав Кфар ҲаНоар ҲаДати университетини тамомлагач, Исроил Мудофаа Кучларига чақирилиб, ҳарбий полицияда лейтенант сифатида хизмат бошлайди.[4] У ҳарбий хизматини тугатгач, Нетаняда кийим-кечак дўконида ишлаб бошлади ва шу давр мобайнида унинг ҳаётида муҳим о'згаришлар юз берди.
Фаолияти

Йитйиш Айнав моделлик фаолиятига тасодифан қадам қо'яди. Яқин дўсти уни Мисс Исраэл 2013 танловига рўйхатдан ўтказганида, Айнав ҳали моделлик соҳасида ҳеч қандай тажрибага эга эмас эди. 2013-йил феврал ойида у танловда ғолиб чиқиб, "Мисс Исраэл" тожини қўлга киритди ва Исроил тарихида ушбу мукофотга эга чиққан биринчи қора танли аёлга айланади.[5]Айнавнинг ғалабаси Бета Исроил ҳамжамиятида ва Исроил жамоатчилиги орасида катта шов шувларга сабаб бо'лди.[6] Айнав, шунингдек, ўз қариндошларининг иммиграция сўровлари рад этилганидан сўнг, уларга Исроилга кўчиб келишда ёрдам берди.[7] Айнавнинг ғалабаси унга Шимон Перес ва Барак Обама иштирокида ўтказилган гала-маросимда иштирок этиш имкониятини берди. Обама уни "намунали шахс" деб атаб, унга юқори баҳо берди.[8]
Йитйиш Айнав 2014-йил март ойида "Мисс Исраэл 2014" танловида о'з тожини Мор Маманнига топширди.[9] 2015-йилда у "Сурвивор: Гондурас" реалити-шоусининг Исроил нашрида иштирок этди ва иккинчи ўринни қо'лга киритди.[10] Айнав, шунингдек, 2016-йилда Нетаня шаҳрида қийинчиликка тушган ёшларга ёрдам бериш учун жамоат санъати таълим марказини ташкил этишга киришди.[11] Ушбу марказ ёшларга санъат орқали ўз имкониятларини кенгайтириш имконини беради.[12]
Манбалар
- ↑ „Тити Айнаw“. Жеwиш Виртуал Либрарй (2024-йил 9-август).[сайт ишламайди]
- ↑ „Обама праисес Мисс Исраэл ас инспиратионал“. Тҳе Жерусалем Пост (2024-йил 9-август).
- ↑ „Исраэл'с фирст блаcк беаутй қуээн ҳаилс виcторй ас сигн оф ҳопе фор ундердогс“. Тҳе Гуардиан (2024-йил 9-август).
- ↑ „Мисс Исраэл меэц Обама“. Тҳе Тимес оф Исраэл (2024-йил 9-август).
- ↑ „Тити Айнаw: Фром а поор Этҳиопиан виллаге то Мисс Исраэл“. Ҳааретз (2024-йил 9-август). 2021-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 10-август.
- ↑ „Этҳиопиан Исраэли беаутй Тити Айнаw cроwнед Мисс Исраэл“. Тҳе Алгемеинер (2024-йил 9-август).[сайт ишламайди]
- ↑ „Меэт Тити Айнаw, тҳе фирст блаcк Мисс Исраэл“. ҲуффПост (2024-йил 9-август).[сайт ишламайди]
- ↑ „Обама 'роле модел' меэц Мисс Исраэл“. ББC (2024-йил 9-август).[сайт ишламайди]
- ↑ „Неw Мисс Исраэл cроwнед“. Йнетнеwс (2024-йил 9-август).
- ↑ „Мисс Исраэл финалист такес он реалитй ТВ“. Маарив (2024-йил 9-август).
- ↑ „Фром Мисс Исраэл то соcиал аcтивист“. Исраэл21c (2024-йил 9-август).[сайт ишламайди]
- ↑ „Тҳе Этҳиопиан модел wҳо сайс ‘И cан невер го баcк то Этҳиопиа’“. Тҳе Тимес оф Исраэл (2024-йил 9-август).
Ташқи ҳаволалар
- Тити Айнав[сайт ишламайди] (Жеwиш Виртуал Либрарй)
- Обама праисес Мисс Исраэл ас инспиратионал (Тҳе Жерусалем Пост)
- Исраэл'с фирст блаcк беаутй қуээн ҳаилс виcторй ас сигн оф ҳопе фор ундердогс (Тҳе Гуардиан)