Йўллар — транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракатланиши учун мўлжалланган ер сиртидаги махсус тайёрланган қисмлар; йўловчилар ва юкларни ташийдиган юк кўтариш-ташиш иншоотлари (Мас, Канат йўл). Релссиз ва релсли хиллари бор. Релссиз Й.га мамлакатнинг йўл тармоғини ташкил этувчи автомобил йўли, велосипед йўли ва б. киради. Релсли Й.га ер полотносига ётқизилган релсли йўллар (қаранг Темир йўл), таянчларга маҳкамланган релсбалкали осма Й. (қаранг Монорелсли пул) киради. Й. саноат ва қишлоқ хўжалиги корхо-наларида, омборларда аҳоли яшайдиган жойлар, маъмурий иқтисодий ва саноат марказлари ўртасида транспорт алоқаларини таъминлайди (яна қ. Транспорт).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

эн:Роад