Yoʻsinlar
Йўсинлар-Йўсинларнинг ер юзида 20000 га яқин тури учрайди. Улар асосан сернам тупроқларда ўсишга мослашган. Йўсинлар барг ва пояли ўсимликлар бўлиб, уларда илдиз бўлмайди. Илдиз вазифасини эса ризоидлар бажаради. Кўпайиши жинсий ва жинссиз бўғинларнинг галланиши билан боради. Лекин уларнинг ҳаётида жинсий бўғин устунлик қилади.
Тузилиши.
Йўсинлар юксак ўсимликларнинг энг қадимий ва жуда содда вакиллари бўлиб, уларнинг бўйи 4–5 мм дан 40 см гача етади. Айримларининг танаси худди сувўтларининг баргсимон талломдан иборат. Кўпчилик йўсинларнинг танаси поя ва баргларга бўлинган, лекин уларнинг илдизи бўлмайди, тупроққа махсус ўсимталар (ризоидлар) орқали бирикиб туради. Илдизи ва ўтказувчи системалари йўқлиги билан йўсинлар бошқа юксак ўсимликлардан фарқ қилади ва тарққиёт бўйича улардан кейин туради.
Кўпайиши.
Йўсинлар споралар билан кўпаяди. Уларнинг жинсий аъзолари кўп ҳужайрали бўлиб эркакалик жинсий аъзоси „антеридий“, урғочлик жинсий аъзоси „архегоний“ деб аталади. Йўсинларнинг уруғланиши сувда ҳаракатчан сперматазоитлар орқали амалга ошади.
Турлари.
Поябаргли йўсинлар табиатда жуда кенг тарқалган бўлиб баъзан тундрада, ботқоқликлар ва зах ерларда ер юзини бутунлай қоплаб олади. Поябарги йўсинлар 13000 га яқин турни ўз ичига олади. Бунга мисол қилиб Ўрта Осиё текисликларида кенг тарқалган Фунария йўсинини олиш мумкин.[1]
Манбалар
- ↑ кенжаев, Азиз. ё'синлар бо'лими. "Янги китоб" МCҲЖ — 784-бет. ИСБН 978-9943-4554-6-7.