Yodgor
„Ёдгор“ — ўзбек халқ қаҳрамонлик достони. Фозил Йўлдош ўғлилан фолклоршунос Ҳоди Зарифов ёзиб олган (1937). „Ёдгор“ „Алпомиш“ достонининг давоми бўлиб, наслий туркумлик тамойили асосида яратилган. Достон Алпомишнинг мард ўғли Ёдгор фаолиятига бағишланган.
Достонда Бойсин элида Алпомиш йўқлигида ўзини ўзи бек кўтарган Ултонтоз зулмидан безган бир гуруҳ қўнғиротликларнинг Аймоқ элига кўчиб кетиши, у ерда аймоқ полвонлари ўртасида талашда қолган Ойдинойни қутқариш учун Ёдгорнинг олиб борган мардонавор курашлари, Ойдиной ва уруғдошларини юртига олиб қайтиши тасвирланади.
„Ёдгор“да „Алпомиш“даги қатор мавзуларнинг янгича талқини орқали мардлик, жасурлик, севги-садоқат, душманга нафрат, ватанга муҳаббат, тотувлик ғоялари тараннум этилади. „Ёдгор“ фақат Ўзбекистонда машҳур. Қозоқларда Ёдгорнинг ўғиллари (Алпомишнинг неваралари) ҳақида „Олатой ва Жапарқул“ достони яратилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |