Ёдгор Содиқовна Насриддинова (русча: Ядгар Садиковна Насриддиновна; Ядгар Садиковна Насриддинова; 1920-йил 26-декабр, СССР, Ўзбекистон ССР, Қўқон — 2006-йил 7-апрел, Россия, Москва) — давлат ва жамоат арбоби, ўзбек совет муҳандиси, сиёсатчи. Комсомолда турли лавозимларда хизмат қилган, Совет Иттифоқи Олий Кенгаши депутати. 1959—1970-йилларда Олий Кенгаш Президиуми раисининг ўринбосари, кейинчалик 1974-йилгача Олий Кенгаш раиси, 1988-йилда Леонид Брежнев (1906—1982) ўлимидан сўнг ва ўзбек пахтаси можаросидаги коррупсия тергови чоғида Коммунистик партия сафидан чиқарилган. 1991-йилда реабилитация қилинган ва партия аъзолигига қайта тикланган, чунки унга нисбатан порахўрлик айбловлари тасдиқланмаган. Насриддинова ўз фаолияти давомида тўрт марта Ленин ордени, икки марта Меҳнат Қизил Байроғи орденлари билан тақдирланган[1].

Ёдгор Насриддинова
Файл:Ёдгор Содиқовна Насриддинова.жпг
 7-СССР Олий Совети миллат Кенгаши раиси
Мансаб даври
14-июл 1970-йил – 16-июн 1974-йил
Ўтмишдоши Юстас Игнович Палецкис
Вориси Виталий Петрович Рубен
 5-О'збекистон ССР Олий Кенгаши Президиуми раиси
Мансаб даври
24-март 1959-йил – 25-сентабр 1970-йил
Ўтмишдоши Шароф Рашидов
Вориси Назар Матчонов
 Öзбекистон Вазирлар Кенгаши Раиси õринбосари
Мансаб даври
феврал 1955-йил – 24-март 1959-йил
 Õзбекистон ССР қурилиш материаллари саноати вазири
Мансаб даври
май 1952-йил – феврал 1955-йил
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 26-декабр 1920-йил
Қўқон, Туркистон АССР
Вафоти 7-апрел 2006-йил(2006-04-07)
(85 ёшда)
Москва, Россия
Сиёсий партияси СИКП 1942-йилдан
Турмуш ўртоғи Сирож Нуриддинов
Болалари Бахтиёр Нурутдинов (1947—1989)
Зулфия Нурутдинова (1950—2019)
Лола Рустамова (1939 — ҳ.в.)
Таълим Тошкент темир йўл муҳандислари институти
Мукофотлари
Дафн этилган жойи Кунцевеск қабристони

Ҳаёти

Ёшлик даври

Ёдгор Насриддинова 1926-йил 20-декабрда СССР Ўзбекистон ССРнинг Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида таваллуд топган[2]. Отаси юк ташувчи бўлиб меҳнат қилган ва қизи туғилишидан 3 ой олдин вафот этган, 13 ёшли онаси эса унга Ёдгор деб исм қўйган. Эрининг бевақт ўлимидан кейин онаси қизини олиб, турмуш ўртоғининг уйидан 50 км узоқликдаги бошқа бир қишлоқдаги ота уйига кетишга ва иккинчи марта турмушга чиқишга мажбур бўлади.

6 ёшида ўгай отаси Насриддиновани йўл четига ташлаб кетади, ва уни хайрихоҳ йўловчилар ўзлари билан олиб кетишади. Шундан кейин Насриддинова 11 ёшга қадар турли оилалар қарамоғида вояга етади. 1931-йилда Ўзбекистонда биринчи меҳрибонлик уйи қурилгач, Насриддинова уй қарамоғига берилади[3] ва кейинчалик ўша ердан касб-ҳунар билим юртига ўқишга юборилади. 1941-йилда Насриддинова Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтини[4] тамомлайди.

Меҳнат фаолияти

Насриддинова 1941-йил октабр ойидан бошлаб Тошкент темир йўлига муҳандис бўлиб ишга киради ва бир вақтнинг ўзида институтнинг аспирантурасида ҳам ўқишини давом эттиради[2]. Каттақўрғон сув омбори лойиҳасида уста бўлиб ишлайди ва кейинги йили Тошкент ва Ангрен ўртасидаги темир йўл қурилиши бригадасини бошқаради[4].

1942-йил февралдан 1946-йил январгача Ўзбекистон Комсомоли Марказий Қўмитасининг мактаблар бўйича котиби бўлиб фаолият юритаётган вақтда[2] уруш фахрийси, вилоят партия қўмитаси котиби[4], кейинчалик Ўзбекистон касаба уюшмалари раиси[5] Сирож Нуритдиновга турмушга чиқади. Ўша пайтда Сирож Нуритдинов ва Ёдгор Насриддиновалар Шароф Рашидовнинг сиёсий рақиблари ҳисобланишган[6].

Насриддинова 1946-йил январда Ўзбекистон Комсомоли Тошкент вилоят қўмитасининг 1-котиби этиб тайинланади ва ушбу лавозимда 1948-йил март ойигача фаолият олиб боради. Кейинчалик 1948-йил мартдан 1950-йил октябргача — Ўзбекистон Комсомоли Марказий Комитетининг 2-котиби, 1950-йил октябрдан 1952-йил майгача — Тошкент шаҳар Ўзбекистон Компартияси Киров туман қўмитасининг 1-котиби, 1952-йил майдан 1955-йил февралигача — Ўзбекистон ССР қурилиш материаллари саноати вазири[7] бўлган.

1955-йил февралда Ўзбекистон ССР Вазирлар Совети Раисининг ўринбосари этиб тайинлангач, Насриддинова ва Рашидов ўртасида зиддият кескинлашади. 1969-йилги этник тартибсизликдан кейин Рашидов Насриддинова ва унинг тарафдорларини зўравонлик ва тартибсизликда айблаб, уни мамлакатдан қувиб чиқаришга ҳаракат қилади. Ўз навбатида Насриддинованинг фраксияси ҳам Рашидовга қарши айблов қўяди. Юзага келган ушбу вазият натижасида Насриддинова тез орада мамлакатни тарк этишга мажбур бўлади[6].

Насриддинова 1970-йил 14-июлдан 1974-йил 16-июнгача (4 йил) СССР Олий Совети Миллатлар Кенгашининг раиси сифатида фаолият кўрсатади. У мамлакатни тарк этгач, Рашидов ўзига хайрихоҳ ҳомийлар ёрдамида фаолият тармоқларини кенгайтира бошлайди, оила аъзолари ва яқин қариндошларини давлатнинг юқори лавозимларига қўйиб, ўз ҳокимиятини янада мустаҳкамлашга эришади[6].

Насриддинова 1974—1979 йилларда — СССР қурилиш материаллари саноати вазирининг ўринбосари, Осиё ва Африка ишлари бўйича қўмита раиси[8] лавозимларида хизмат қилади. Меҳнат фаолияти давомида қримтатар халқи учун Қримга қайтиш ҳуқуқини бериш фикрига жиддий қаршилик кўрсатиб, Ўзбекистон ССРда бўлиб ўтган қримтатар фуқаролик ҳуқуқлари фаоллари билан учрашувда уларнинг ишчи кучига муҳтожлиги туфайли Қримга қайтишига қарши эканлигини очиқ баён этади[9][10].

Шунингдек, Насриддинова Брежнев даврида „пахта иши“ да порахўрликда айбланади ва 1988-йил 18-ноябрда КПСС (Совет Иттифоқи Коммунистик Партияси) аъзолигидан чиқарилади. 1991-йил 3-апрелда эса унга қўйилган айбловларнинг тасдиқланмаганлиги натижасида КПСС аъзолигига қайта тикланади.

Вафоти

Ёдгор Насриддинова 2006-йил 7-апрелда Москвада вафот этади ва Кунцево қабристонига дафн этилади.

Оиласи

Турмуш ўртоғи — Сирож Нуритдинов (1911—1966), Ўзбекистоннинг атоқли давлат арбоби, Иккинчи жаҳон уруши (1941—1945) қатнашчиси, подполковник.

Ўғли — Бахтиёр Нуриддинов (1947—1989)

Қизи — Зулфия Нуриддинова (1950-2019)

Қизи — Лола Рустамова (1939 йилда туғилган, ҳозир ҳаёт)

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 Зенькович 2008.
  3. ↑ Зенькович 2008, с. 345.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 Мельман 2005.
  5. ↑ Оленев 2006.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 Cуccиолла 2017.
  7. ↑ „Постановление Совмина СССР от 02.02.1979 Н 127 «О заместителе Министра промышленности строительных материалов СССР»“.
  8. ↑ Бекирова Г. Т. Полвека сопротивления: кримскиэ татари от изгнания до возвращэния (1941—1991 годи). Очерк политической истории. Киэв: Критика, 2017 — См. Глава 4.
  9. ↑ Бекирова, Гулнара. Пів століття опору: кримські татари від вигнання до повернення (1941-1991 роки) (ук). Киэв: Критика, 2017. 
  10. ↑ „Письмо группы крымских татар в Политбюро ЦК КПСС о беседе с зам. председателя Президиума Верховного Совета СССР Я.С. Насриддиновой по вопросу о возвращении в Крым · Руссиан Перспеcтивес он Ислам“. исламперспеcтивес.орг.
  11. ↑ Бутуниттифоқ қўмитасида // Совет спорти (газета). — 1949 йил 27 декабр, 147-сон. — 2-бет.