Yodnoma
Ёднома — қад. туркий халқлар бадиий ижодининг битиктошлар (эпитафия) тарзидаги жанри; туркий рун (УрхунЕнисей ёзувлари) ёзувида битилган, мил. 68 асрларга мансуб (мас, Билга хоқон битиктоши, Култегин битиктоши ва б.). Ё.ларнинг насрий ва эпик турлари бор. Насрий Ё.ларда мисралар сўнгида қофия ва шеъриятнинг ягона белгиси бўлган банд йўқ ("Девону луғотит турк", Алп Эр Тўнга марсияси). Эпик Ё.лар мемуар шаклида ҳам ёзилган (Тўнюқуқ битиктоши). Бу Ё.ларда турк хоқонлигининг келиб чиқиши, раҳбарлик тизими, ҳарбий юришлар, мамлакатнинг аҳволи акс этган бўлиб, сиёсий руҳ кучли; ички ва ташқи кураш тасвирланган. Хоқонликнинг Хитой ҳукмронлигидан озод этилиши айтилган. Ё.ларнинг баъзи хусусиятлари кейинчалик оғзаки ва ёзма ижодда ривожлантирилган (қаранг Марсия).
Адабиёт
- Абдураҳмонов Ф., Рустамов А., Қадимги туркий тил, Т., 1982; Рационов Н., Турк хоқонлиги, Т., 1993.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |