Ёкосука — Япониядаги шаҳар, Хонсю о. нинг жануби-шарқида, Канагава префектурасида. Йирик порт, темир йўл стансияси. Аҳолиси 432,1 минг киши (1995). Кемасозлик ва кема ремонти корхоналари, иссиқлик электр ст-яси, ҳарбий заводлар, тўқимачилик ва тикувчилик корхоналари мавжуд. Й. — авиация илмий тадқиқот маркази. Денгизчиликўқув муассасалари, денгиз музейи, аквариум бор. Й. — Япониянинг йирик ҳарбий-денгиз базаси.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил