Yomontov
Qiyofa
Ёмонтов — Марказий Қизилқумдаги тоғ. Қозоктов тоғининг жан.ида жойлашган. Энг баланд жойи 340 м. Шимоли-ғарбдан жанг. шарққа йўналган. Уз. 8– 10 км. Жануби-ғарбий ён бағирлари қияроқ, зинапоясимон пасайиб пролювиал шлейфга туташган. Шимоли-ғарбий ён бағирлари тикроқ ва қуруқ сойлар билан ўйилган. Ё.т. кристалли палеозой, бўр ва палеоген даврларининг чўкинди жинсларидан ташкил топган. Шимоли-ғарбий ён бағирлари айрим жойларда эол қумлари билан банд. Бўзқўнғир тупрокларда биюрғун, кейреук, шувоқ боялич усади. Яйлов сифатида фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |