Ёнар тош
„Ёнар тош“ (русча: Горячий камень) — рус ёзувчиси Аркадий Гайдар қаламига мансуб ҳикоя. Муаллифнинг болалар учун ёзган сўнгги асари. Ҳикояни ўзбек тилига Қ. Аҳмадий таржима қилган. Ўзбекча нашр 1988-йил Тошкент шаҳрида „Ёш гвардия“ нашриётида чоп этилган.[1]
| Асл номи | Горячий камень |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | Аркадий Гайдар |
| Тил | русча |
| Жанр(лар)и | ҳикоя |
| Нашриёт | „Ёш гвардия“ |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 1988 |
| Саҳифалар сони | 24 |
Сюжети
Ивашка Кудряшкин исмли бола колхоз боғига олма егани киради. Боғнинг кекса қоровули Ивашкага ҳеч нима қилмай, қўйиб юборади. Ивашга қилган ишидан уялиб, ўрмонга боради ва у ерда ғалати қайноқ тошни учратади. Тошда уни кимки тоққа кўтариб чиқиб, ўша ерда ёрса, унга болалиги қайтиб келади ва ўз ҳаётини бошидан бошлайди, деб ёзилган бўлади.
Ивашка қоровулга ачиниб, унга болалигини қайтиб беришга аҳд қилади. Қария бу таклифга рози бўлади, аммо болакайга тошни ўзи тоққа кўтариб чиқиши кераклигини айтади. Эртаси куни Ивашка машаққат билан тошни тоққа олиб чиқади. Қария эса кўп қийинчиликларни кўрганига қарамасдан, ўз ҳаёти бахтли бўлганини айтиб, ҳаётини бошидан бошлашни истамаслигини айтади.
Ўшандан бери кўп йилар ўтди. Тош эса ҳалиям турибди. Одамлар келиб уни кўриб, яна қайтиб кетишади.
Қаҳрамонлари
- Ивашка Кудряшкин — бош қаҳрамон
- Қария — колхоз боғи қоровули
Ўзбекча таржимаси
Асарни Рус тилидан ўзбек тилига Қ. Аҳмадий таржима қилган. Ўзбекча нашр 1988-йил Тошкент шаҳрида „Ёш гвардия“ нашриётида чоп этилган. Китоб расмларини Л. Содиқова чизган.
Манбалар
- ↑ „Ёнар тош“ (русча). Россия давлат кутубхонаси. Қаралди: 2016-йил 17-сентябр.
Ҳаволалар
- „Ёнар тош“ Либ.ру сайтида (рус.)
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |