Ёнлаб сузарлар, ҳар хил оёқлилар (Ампҳипода) — қисқичбақасимонлар туркуми. Танасининг уз. 1—2 см дан 28 см гача, кўпинча икки ён томондан сиқиқ. 1—2 кўкрак бўғими боши билан қўшилиб кетган. 2 жуфт олдинги кўкрак оёқларида қисқичлари, барча оёқларида жабралари бўлади. Қорин бўлимида 3 жуфтдан икки шохли сузгичлари ва сакровчи оёқлари бор. Саёз сувда ёнида сузади (номи шундан олинган). 4500 га яқин тури маълум. Кўпчилиги денгиз ва чучук сув ҳавзалари тубида ёки планктонда, айрим турлари тупроқса ҳаёт кечиради. Чучук сув ҳавзаларида, айниқса, Байкал кўлида Ё. с.лар кўп (240 тур). Ҳаммахўр, фақат планктонда яшайдиган турлари орасида йиртқичлари бор. Кит битлари (Гуамидаэ) китларда эктопаразитлик қилади. Тухумлари урғочиси кўкрагидаги тухум халтасида ривожланади. Чучук сувларда Гаммарус авлоди турлари кенг Тапкалган. Ё. с. сув ҳайвонлари, айниқса, балиқларнинг асосий озиғи сифатида катта аҳамиятга эга. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил