Ёппасига танлаш - ўсимликларни нав стандартларига мувофиқ келадиган ташқи белгилари (фенотип)га қараб танлаш. Ўсимликлар селексияси усулларидан бири. Танлаб олинган ўсимликлардан олинган уруғлик, лаб. таҳлили ўтказилиб, саралангач (яроқсизлари ажратилгач), бир пайкалга экилади. Шунга кўра, бўлажак нав сараланган энг яхши ўсимликлар авлоди бўлади. Ё. т.ни баъзан позитив усул деб аталади. Бу усул АҚСҲ ва б. мамлакатларда ғўза уруғчилигида кенг қўлланади. Ё. т.нинг бир кўриниши бўлган негатив танлаш (нотипик ва аралашма ўсимликларни яроқсизга чиқариш) асосан Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистонда қўлланади. Ё. т.ни бир марта ва кўп марта ўтказиш мумкин. Бир мартали Ё. т. ўзидан чангланувчи экинларда, кўп марталиси четдан чангланувчи ўсимликларда яхшироқ самара беради. Четдан чангланувчи экинларда қимматли хўжалик белгиларини сақлаб қолиш учун нави.ч.дан олингунига қадар бўлган давр давомида Ё. т. ўтказилади. Бундай танлаш узлуксиз танлаш деб аталади. Популясиялар экиладиган шароитларга яхши мослашган ҳоллардагина Ё. т. яхши натижа беради. Ё. т. усули билан турли экинларнинг халқ селексиясида маҳаллий навлари ҳам яратилган. Ё. т.нинг камчиликларидан бири танланаётган ўсимликларнинг келиб чиқишини текшириш имконияти йўклигидир. Бу камчилик селексияда кенг тарқалган якка танлаш усули билан бартараф этилади (яна қ. Танлаш).

Йўлдош Узоқов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил