Yoqub Boqiyev
Ёқуб Боқиев (1903—?) — давлат ва жамоат арбоби. Ёқуб Боқиев 1903-йил Қўқон шаҳрида таваллуд топган. У дастлаб А.Ибодий „Ирфон“ мактабида, сўнг рус-тузем мактабида таҳсил олади. 1919-йил Қўқон шаҳридаги муаллимлар курсини битириб, Конибодом шаҳрига бориб, „Турон“ мактабида таҳсил олади. 1919-йили Қўқон шаҳрида муаллимлар курсини тамомлаб, Конибодом шаҳрига боради ва Турон мактабида дарс бера бошлайди. Шундан сўнг у партияга кириб, Конибодомдаги совет ташкилотларига хизмат қилади. 1921-йил Москвага бориб, Свердлов номидаги комуниверситетнинг 8 ойлик курсида, 1922-йили Сталин номидаги Шарқ меҳнаткашлари коммунистик университети (КУТВ)даги 4 ойлик курсида ўқийди. 1922-йили у 6 ой қизил армия сафида хизмат қилади. 1924—1925-йилларда Фарғона музофоти партия қўмитасида ташкилотчи, Қўқон шаҳар ижроқўмида мас’ул котиб сифатида иш олиб боради. Сўнг Тошкентга келиб, Ўзсовпрофнинг маданий оқартурув бўлими мудири бўлади. 1929-йил отаси бой бўлган деб партиядан ҳайдашади[1]. Кўп ўтмай у партияга қайтиб тикланиб, Охунбобоев номидаги саноат билим юртида жамияцҳунослик фанидан дарс ўтади. Айни пайтда музейда ҳам илмий ходим бўлиб ишлайди. 1932-йил Қорақалпоғистонга бориб, маданий оқартув бўлимига раҳбарлик қилади. 1934-йилдан Ёқуб Боқиев Ғаллаорол туман халқ маорифи бошқармасига раҳбарлик қилади. Аммо 1935-йил у ишдан олинади. У яна 1935-йил 20-июнда партия ва ҳукумат топшириқларини бажармаган айблови билан партиядан ўчирилади. 1937-йил 16-январ куни ЎзССР ИИХК Загвоздин ЎзССР ЖКнинг 66-моддаси 1-банди билан талабалар ўртасида аксинқилобий тарғибот олиб боришда айблаб қамоққа олишга қарор қилинади. Унинг уйида 1937-йил 15-январ куни тинтув ўтказилади. Унга қўйилган бирорта айбловлар ўз тасдиғини топмаган. 1937-йил 3-юл куни ИИХК ҳузуридаги суд Ёқуб Боқиевни 5 йил меҳнат тузатиш лагери (МТЛ)га ҳукм қилади. У 1980-йил 13-октабрда ЎзССР Олий суди томонидан оқланган[2].
| Ёқуб Боқиев | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1903-йил Қўқон шаҳри |