Yoqub Raufov
Рауфов Ёқуб (1888, Ўратепа ш. — 1974.22.1, Тошкент) — наққош уста, Ўзбекистон халқ рассоми (1963). Наққошлик ҳунарини отаси уста Рауф калондан ўрганган. Отаси бошчилигида Ўрта Осиё (жумладан, Наманган, Марғилон, Андижон, Хўжанд, Каттақўрғон, Самарқанд, Чимкент ва б.) шаҳарларидаги жамоат биноларини безашда қатнашган. 18 ёшидан мустакил уста. 1923-йилдан Р. Тошкентда яшаган.
Хонтахта, қутича, қаламдон ва б. уйрўзғор буюмларини бадиий безаган. Тошкент ўқуви.ч. бадиий комбинатида даре берган. Р. ижодида ХИХ аср наққошлик мактаби анъаналарини давом эттирган, миллий наққошлик мактаблари анъаналарини уйғунлаштириб, ўзига хос наққошлик мактаби яратди, бурттириб "кундал" усулида нақш ишлашни кенг қуллади. Навоий театри (1947), Бекободдаги металлурглар маданият уйи, Тошкентдаги Навоий номидаги адабиёт музейи (1968), "Кўк гумбазлар" чойхонаси (1970), Самарқанддаги "Юлдуз" ресторани (1969) ва б. купгина жамоат биноларини безашда, Тошкент ш. (Половсев уйи, ҳозирги Амалий санъат музейи), Тошкент ва Сирдарё вилоятларидаги меъморий ёдгорликларни таъмирлашда қатнашди. 1937-йилдан республика ва хорижий мамлакатлар кўргазмаларида Р. нинг ишларидан намуналар ҳам намойиш этилган.
Адабиёт
- Наққошлик, Т., 1973.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |