Ёқуб ибн Юсуф Абдулмўмин ал-Мансур (арабча: أبو يوسف يعقوب بن يوسف بن عبد المؤمن المنصور‎‎; 1199-йил 23-январда вафот этган), асосан, Ёқуб ал-Мансур (يعقوب المنصور) ёки Моулай Яcоуб (مولاي يعقوب) номи билан танилган учинчи Муваҳҳидлар халифаси[1]. Отасининг вафотидан сўнг тахтга чиққан ал-Мансур 1184-йилдан 1199-йилгача ҳукмронлик қилди. Унинг ҳукмронлик даври савдо, меъморчилик, фалсафа ва илм-фан ривожи, шунингдек, ҳарбий ғалабалар билан ажралиб туради. Айниқса, Иберия яриморолида давом этаётган Реконкиста ҳаракатларини қайтаришда муваффақият қозонди.

Ёқуб ал-Мансур
Амир ал-Мўминин унвони

Ёқуб ал-Мансурнинг Работдаги тугалланмаган масжиди
Муваҳҳидлар давлати ҳукмдори
Салтанат 1184–1199
Ўтмишдоши Абу Ёқуб Юсуф
Давомчиси Муҳаммад ан-Носир
Вафоти 1199-йил 23-январ
Марокаш
Дафн этилган жой
Тинмал
Турмуш ўртоғи Аммет Аллаҳ бинт Абу Исааc
Сафия бинт Абу Абдуллоҳ бен Мерднйч
Фарзандлари Муҳаммад ан-Носир
Идрис ал-Маъмун
Сулола Муваҳҳидлар
Отаси Абу Ёқуб Юсуф
Дини Ислом

Ҳарбий ҳаракатлари

Ал-Мансурнинг отаси 1184-йил 29-июлда Португалияда ўлдирилди. 10-августда отасининг жасади билан Севиллага етиб келгач, ал-Мансур дарҳол янги халифа деб эълон қилинди[2]. Ал-Мансур отасининг ўлими учун қасос олишга онт ичди, бироқ Бану Ғания қабиласи билан кечган жанглар уни Африкада ушлаб қолди. Бану Ғанияни навбатдаги мағлубиятга учратгач, у отасининг ўлими учун қасос олиш мақсадида Пиреней ярим ороли сари йўл олди.

1190-йил 13-июлда ал-Мансур Португалия Темпларларининг маркази бўлган Томар қал’асини қамал қилди, аммо қал’ани қўлга киритишда муваффақият қозона олмади. Бироқ жануброқда 1191-йилда у Алгарве минтақасидаги Албуфейра ҳудуди яқинида жойлашган йирик истеҳком Падерне қал’аси ва унга туташ ҳудудларни қайта забт этди. Бу ҳудуд 1182-йилдан буён қирол Санчо И бошчилигидаги Португалия қўшини назоратида эди. Насронийларга бошқа зарбалар бериб, йирик шаҳарларни қўлга киритгач, ал-Мансур Мағрибга уч минг насроний асирлари билан қайтди.

Ал-Мансур Африкага қайтгандан сўнг, Пиреней ярим оролидаги насронийлар ҳужумни давом эттирдилар ва Моорнинг кўплаб шаҳарларини, жумладан Силвес, Вера ва Бежани эгаллаб олишди.

Бу хабарни эшитган ал-Мансур қайтадан Пиреней яриморолига йўл олди ва насронийларни яна мағлубиятга учратди. Бу сафар уларнинг кўплари ҳар бири эллик кишидан иборат занжирбанд қилинган гуруҳларга бўлиниб олиб кетилди ва кейинчалик Африкада қул сифатида сотилди.

Ал-Мансур Африкада бўлганида насронийлар уни тор-мор этиш учун ўша даврнинг энг катта лашкари – 300 мингдан ортиқ қўшин тўпладилар. Бироқ бу хабарни эшитиши билан ал-Мансур яна Пиренейга қайтди ва 1195-йил 18-июлда Аларкос жангида Кастилия қироли Алфонсо ВИИИ нинг қўшинини тор-мор келтирди. Ривоятларга кўра, ал-Мансурнинг лашкарлари 150 минг кишини ўлдирган ва саноғига етиб бўлмас даражада олтин, қимматбаҳо буюмлар ҳамда бошқа мол-мулкларни қўлга киритган. Айнан шу ғалабадан сўнг у „ал-Мансур биллоҳ“ унвонини олган[3].

Ички сиёсат

Боб Удая дарвозаси ал-Мансур ҳукмронлиги даврида Қасбат ал-Авдаяга қўшилган

Меъморчилик

Ўз ҳукмронлиги даврида ал-Мансур бир қанча йирик қурилиш лойиҳаларини амалга оширди. У Работдаги Касба Удая қал’асида улкан дарвоза қурдирди. Шунингдек, ал-Мансур Марокашдаги ҳозирги Кутубия масжидининг қурилишини якунлаш учун ҳам мас’ул бўлган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, халифа Марокашда кенг кўламли шоҳона қал’а ва сарой мажмуасини ҳам бунёд этди. Бу мажмуа кейинги асрлар давомида шаҳардаги ҳукумат қароргоҳи бўлиб хизмат қилди. Ушбу қироллик ҳудудига Марокашдаги Касба масжиди (ёки ал-Мансурия масжиди) ҳам кирган бўлиб, унга ал-Мансур даврида барпо этилган Баб Агнау дарвозаси орқали кириларди. Бундан ташқари, ал-Мансур Работда янада каттароқ ва мустаҳкам пойтахт барпо этишга киришди ва у ерда дунёдаги энг катта масжидни қуришни режалаштирди, амо масжид ва янги қал’а қурилиши унинг вафотидан кейин тўхтаб қолди. Масжиднинг фақат бошланғич қисми, жумладан, ҳозир „Ҳасан минораси“ номи билан машҳур улкан минора қуриб битказилган эди.

Работдаги тарихий дарвозалардан айримлари, хусусан, Баб ар-Роуоҳ ҳам айнан шу даврга тааллуқлидир[4][5][6]. Ал-Мансурнинг машҳур асарларидан бири Марокеш Бимаристони бўлиб, у Марокашда қурилган биринчи шифохона эди. Ал-Мансур уни нафис безаклар ва ҳайкаллар билан чиройли қилиб безаттирди, шифохона ҳудудида боғлар ва унга уланган сув каналлари мавжуд эди. Унинг қурилиши Муваҳҳидлар ҳукуматининг шахсий маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган. Ривоятларга кўра, Ибн Рушд ҳам у ерда маълум муддат фаолият юритган[7][8].

Фалсафа ва дин

"Аверроэснинг шармандалиги": ал-Мансур Аверроэсни ўз саройидан қувиб юборган (Луи Фиге, 1867-йилги тасвир)

Ал-Мансур файласуф Ибн Рушдни қўллаб-қувватлаган, Ибн Рушд саройда халифанинг энг севимли кишиларидан бўлган. Муваҳҳид халифаларининг кўпчилиги каби ал-Мансур ҳам диний билимга эга эди. У Муваҳҳидлар таълимотига кўра мусулмон ҳуқуқшунослигининг Зоҳирий (яъни сўзма-сўз талқин қилувчи) мактабини ёқлади ва мусулмон пайғамбар анъаналари бўйича нисбатан кенг таълим олган эди. У ҳатто пайғамбар Муҳаммаднинг сўзлари ва қилган амаллари тўғрисида китоб ҳам ёзган[9]. Мансурнинг Зоҳирийликка содиқлиги шунда яққол намоён бўлдики, у қозиларига фақат Қур’он, пайғамбарнинг сўзлари ва мутлақ ижмо асосида ҳукм чиқаришни буюрди. Мансурнинг отаси Абу Ёқуб кордовалик олим Ибн Мадани бош қози этиб тайинлаган ва улар Муваҳҳидлар ислоҳотлари доирасида барча Зоҳирий таълимотига мансуб бўлмаган диний китобларни тақиқлашни назорат қилганлар[10]. Аммо Мансур тахтни мерос қилиб олгач, фақатгина бундай чекловлар билан қониқиб қолмай, Ибн Мадага бундай китобларни ёқиб юборишни ҳам буюрди[11].

Ўлими ва мероси

Ал-Мансур 1199-йил 23-январда Марокашда вафот этди[12]. Унинг жасади вақтинча Марокашдаги саройга дафн қилинган, сўнгра Тинмалга кўчирилган. У ерга ундан аввалги Муваҳҳид халифалари ва Ибн Тумарт ҳам дафн этилган эди[13]. 

Ал-Мансурнинг Аларкосдаги ғалабаси кейинги асрлар давомида уруш тақдири мусулмонлар зарарига ўзгариб кетган пайтларда ҳам эслаб келинган. Бу воқеа тарихчи Ибн Абу Зар томонидан 1326-йилда ёзилган „Равд ал-Қиртас“ (таржимаси „Мағриб ҳукмдорлари тарихи“) асарида ҳикоя қилинган[14].

Марокашнинг Фос шаҳри яқинидаги Моулай Яcоуб шаҳарчаси ал-Мансур номи билан аталган бўлиб, ҳудуд, асосан, даволовчи иссиқ булоқлари билан машҳурдир.

Манбалар

  1. ↑ Ҳуиcи Миранда, А. (1986) [1960]. "Абū Йūсуф Яʿḳūб б. Йūсуф б. ʿ Абд ал-Муʾмин ал-Манṣūр". ин Беарман, П.; Бианқуис, Тҳ.; Босwортҳ, C.Э. эт ал.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. И (2нд нашри). Леиден, Нетҳерландс: Брилл Публишерс. п. 165. ИСБН 9004081143. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/абу-юсуф-якуб-б-юсуф-б-абд-ал-мумин-ал-мансур-СИМ_0278. 
  2. ↑ Ҳуиcи Миранда, А. (1986) [1960]. "Абū Йūсуф Яʿḳūб б. Йūсуф б. ʿ Абд ал-Муʾмин ал-Манṣūр". ин Беарман, П.; Бианқуис, Тҳ.; Босwортҳ, C.Э. эт ал.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. И (2нд нашри). Леиден, Нетҳерландс: Брилл Публишерс. п. 165. ИСБН 9004081143. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/абу-юсуф-якуб-б-юсуф-б-абд-ал-мумин-ал-мансур-СИМ_0278. 
  3. ↑ Ҳуиcи Миранда, А. (1986) [1960]. "Абū Йūсуф Яʿḳūб б. Йūсуф б. ʿ Абд ал-Муʾмин ал-Манṣūр". ин Беарман, П.; Бианқуис, Тҳ.; Босwортҳ, C.Э. эт ал.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. И (2нд нашри). Леиден, Нетҳерландс: Брилл Публишерс. п. 165. ИСБН 9004081143. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/абу-юсуф-якуб-б-юсуф-б-абд-ал-мумин-ал-мансур-СИМ_0278. 
  4. ↑ Девердун, Гастон. Марракеч: Дес оригинес à 1912. Рабат: Éдитионс Течниқуэс Норд-Африcаинес, 1959. 
  5. ↑ Салмон, Хавиэр. Мароc Алморавиде эт Алмоҳаде: Арчитеcтуре эт дécорс ау темпс дес cонқуéранц, 1055-1269. Парис: ЛиэнАрт, 2018. 
  6. ↑ Беннисон, Амира К.. Тҳе Алморавид анд Алмоҳад Эмпирес. Эдинбургҳ Университй Пресс, 2016. 
  7. ↑ 'Абд ал-Wаҳид ал-Марракуши, ал-мужиб фи талкҳис акҳбар аҳл ал-Магҳриб, п. 287
  8. ↑ Моуссаоуи، Дрисс؛ Глиcк، Ира Д. (2015).
  9. ↑ Кожиро Накамура, „Ибн Мадаъс Cритиcисм оф Араб Граммарианс.“ Ориэнт, в. 10, пгс.
  10. ↑ Кеэс Верстеэгҳ, Тҳе Арабиc Лингуистиc Традитион, пг.
  11. ↑ Шаwқи Даиф, Интродуcтион то Ибн Мадаъс Рефутатион оф тҳе Граммарианс, пг.
  12. ↑ Ҳуиcи Миранда, А. (1986) [1960]. "Абū Йūсуф Яʿḳūб б. Йūсуф б. ʿ Абд ал-Муʾмин ал-Манṣūр". ин Беарман, П.; Бианқуис, Тҳ.; Босwортҳ, C.Э. эт ал.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. И (2нд нашри). Леиден, Нетҳерландс: Брилл Публишерс. п. 166. ИСБН 9004081143. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/абу-юсуф-якуб-б-юсуф-б-абд-ал-мумин-ал-мансур-СИМ_0278. 
  13. ↑ Беннисон, Амира К.. Тҳе Алморавид анд Алмоҳад Эмпирес. Эдинбургҳ Университй Пресс, 2016. 
  14. ↑ Френч транслатион бй А. Беаумиэр, 1860
Ўтмишдоши:
Абу Ёқуб Юсуф
Муваҳҳидлар сулоласи
1163–1184
Вориси:
Абу Юсуф Ёқуб ал-Мансур