Yoqubjon Qoraboyev
Ёқубжон Исмоил ўғли Қорабоев (1934.15.6 - Тошкент - 1993-йил, 2-май) -чиннисоз рассом, Ўзбекистон халқ рассоми (1976). Бенков номидаги Республика рассомлик билим юртини тугатган (1958); наққошлик санъатини уста Ё. Рауфов, Ж.Ҳакимов, Т. Тўхтахўжаевлардан ўрганган; Ситораи Моҳи Хоса ёдгорлигини таъмирлашда қатнашган, 6—10 қиррали курсиларни миллий нақшлар билан безаган. 1960-йилдан Тошкент чинни заводида рассом. Қ. самарали ижодий меҳнат қилиб, чиннилар учун 200 дан ортиқ янги безак мужассамотларини яратди; шулардан 40 дан ортиғи ишлаб чиқаришга жорий этилган. "Миллий нақш" (1970), "Бодомгул" (1972), "Ислимий пахта" (1976), "Тинчлик" (1978, 1982), "Олимпиада — 80", "Чарос" (1983), "Самарқанд мажмуаси" (1984) ва бошқа лаган, коса, чойнак, тарелка ва 6 пиёладан иборат шарқона чой ва қаҳва тўпламлари ва бошқа, юбилейлар муносабати билан тайёрланган кўзалар, совға буюмлар шулар жумласидан. Қорабоев шунингдек, 30, 40 дона буюмдан иборат чой ва ошхона чинни тўпламлари ("Оқ олтин", "Тошкент чинниси" ва бошқалар)га ҳам безак мужассамотлари ишлаган. Қ. 1966-йилда яратган "Пахта гул" ("Оқ олтин") мужассамоти чиннисозликнинг миллий мумтоз нақшига айланди; 1976-йил Германия (Лейпсиг)даги Халқаро ярмарканинг ва бошқа халқаро ярмарка (кўргазма)ларнинг Олтин медаллари билан мукофотланган. Асарлари республика ва хорижий мамлакатлар (АҚСҲ, Канада, Франсия, Хитой, Япония, Ироқ, Эрон, Туркия ва бошқалар)нинг музей ва тўпламларида сақланади[1].
Манбалар
- ↑ "Қорабоев Ёқубжон Исмоил ўғли" ЎзМЕ. Қ-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |