Саха (ёқут) тили (саха.: саха тыла) — туркий тилларнинг шарқий тармоғига мансуб тил; Россия Федерациясининг Саха Республикасида, қисман Амур, Магадан, Сахалин вилоятларида, Таймир ва Эвенк мухтор вилоятларида тарқалган. Саха тилида 430 мингдан ортиқ киши сўзлашади (1993). Марказий, вилюй, шимоли-ғарбий ва таймир шева гурухлари фарқланади. Морфологияси агглютинатив ҳарактерда бўлиб, сонлар, олмошлар ҳамда келишиклар бўйича бошқа туркий тиллардан бир қадар фарқланади. Лексикасида ўз фонетик қиёфасини сақлаб қолган мўғулча ўзлашмалар, шунингдек, эвенк ва рус тилидан кирган сўзлар кўплаб учрайди.

Ёқут тили
Миллий номи саха тыла
Мамлакатлар Rossiya Россия
Расмийлик ҳолати  Саха Республикаси
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 450 140 (2010)[1]
Туркумланиши
Тил оиласи Олтой
Алифбоси

кирилл

(1929-39 йили) Лотин
Тил кодлари
ИСО 639-1 -
ИСО 639-2 саҳ
ИСО 639-3 саҳ

Тарқатиш ва ташувчилар сони

Кўп қисми Саха Республикасида, оз қисми эса Краснодар, Хабаровск ўлкаларида, шу билан бирга Амур, Иркуцк, Магадан Чита вилоятларида истиқомат қилувчи (умумий сони 450 140), ўзларини саха деб билувчи саха халқининг миллий, адабий, давлат тили. Бу тил бошқа туркий тилларга қараганда ўзгачадир. 1818-20 йили миссионерлар саха тилига алифбо киритди. Бироқ сахалар 1929-39 йили Лотин алифбосини, 1939-йилдан буён эса кирилл алифбосини фойдаланиб келади. Адабий тилининг шаклланишига Сахаларнинг марказий туманларининг турғунларининг оғзаки йили асос бўлди.

Ёзиш

Саха тилининг умумхалқ ёзуви 1922-йилда С.А.Новгородов томонидан яратилиб, 1924-йилда такомиллаштирилган; 1929-йилдан лотин графикаси асосидаги, 1939-йилдан эса рус графикаси асосидаги ёзувга алмаштирилган. Адабий тил Саха Республикасининг марказий ҳудудидаги сўзлашув тили асосида ривожланган.[2]

А а Б б В в Г г Ҕ ҕ Д д Дь дь Е е
Ё ё Ж ж З з И и Й й К к Л л М м
Н н Ҥ ҥ Нь нь О о Ө ө П п Р р С с
Һ һ Т т У у Ү ү Ф ф Х х Ц ц Ч ч
Ш ш Щ щ Ъ ъ Ы ы Ь ь Э э Ю ю Я я

Грамматика

Олмош

Бирликда Кўпликда
мин биһиги
эн эһиги
кини кинилэр

Сон

0 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
нуул биир икки үс түөрт биэс алта сэттэ аҕыс тоҕус уон
11 20 30 40 50 60 70 80 90 100 1000 10000 1000000
уон биир сүүрбэ отут түөрт уон биэс уон алта уон сэттэ уон аҕыс уон тоҕус уон сүүс тыһыынча (муҥ) уон тыһыынча (үтүмэн) мөлүйүөн

Манбалар

  1. ↑ Перепис-2010
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил