Ёрчолли (татарча: Яр Чаллы) — Татаристон Республикасидаги шаҳар (1930-йилдан, 1982—1988 йилларда Брежнев шаҳри). Кама дарёсидаги пристан. Яқин темир йўл стансияси — Круглое Поле (17 км). Аҳолиси 520,3 минг киши (1998). Илгари ёғочсозлик, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати маркази эди. 1970-йилда Кама автомобил заводининг қурилиши муносабати билан тез ривожланди. Озиқ-овқат, ёғочсозлик саноати корхоналари мавжуд, қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади. Қуйи Кама ГЕС бор. Политехника, педагогика институтлари, қўғирчоқ театри ишлаб турибди[1].

Ёрчолли

татарча: Яр Чаллы
Шаҳар
Yorcholli
Байроқ
Yorcholli
Герб
Республика Татаристон Республикаси
Конфессиявий таркиб мусулмонлар, православнийлар и др.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил