Ёрдамчи мактаб - ақли заиф болалар ўқийдиган махсус таълим тарбия муассасаси. Ўзбекистонда дастлаб 1935-йил Тошкент ш.да очилган. Асосан ақли заиф (олигофренияниж дебиллик даражасидаги) ҳамда кейинчалик турли касалликлар туфайли ақли заиф бўлиб қолган болалар қабул қилинади. Махсус таълимга муҳтож бўлган болалар тиббий психологикпедагогик комиссия томонидан белгиланади. Ё. м.даги акли заиф болалар учун махсус таълимтарбия ЎзРнинг "Таълим тўғрисида"ги қонуни (1997) асосида амалга оширилади. Ё. м. ЎзР Халқтаълими вазирлиги тизимига киради. Ё. м.да акли заиф болаларга махсус таълим давлат стандартларига мувофиқ мактабларнинг бошланғич синфи ҳажмига тўғри келадиган ва қисман умумий ўрта таълимни амалга оширувчи махсус таълим дастури, режаси ва дарсликлар асосида олиб борилади. Ўқиш муддати — 9-йил Ё. м.да ҳар бир синфга 10—12 ўқувчи қабул қилинади. Мактабдаги ўқув вақтининг 1/3 қисми (4синфдан бошлаб) меҳнат таълимига ажратилади. Ё. м.ларда дурадгорлик, каштачилик, тикувчилик, қишлоклардаги Ё. м.ларда қишлоқ хўжалиги ишлари ўргатилади. Ё. м.ларнинг асосий мақсади болаларни аклий жиҳатдан коррексиялаш (тузатиш) ва жисмоний жиҳатдан соғломлаштириш, тарбиялаш, Ё. м. ҳажмида билим, кўникма ва малакалар билан қуроллантириш, уларни амалий фаолиятга тайёрлаш, нутқидаги нуқсонларни тузатиш ҳамда ижтимоий ҳаётга мослаштиришдан иборат. Ё. м.да таълимтарбия ишларини олигофренопедагог мутахассислар олиб боради. Ё. м.да врачпсихоневролог , тиббиёт ҳамширалари ҳам ишлайди. 2000/2001 ўқув йили боши ЎзРда 19 Ё. м. (4769 ўқувчи) ва 32 ёрдамчи интернат мактаби (6502 ўқувчи) ишлади.

Лола Мўминова.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил