Ёркенддарё — Марказий Осиёдаги даре, Хитойнинг шим.ғарбида, Тарим дарёсининг энг узун ўнг ирмоғи. Узунлиги 1068 км. Ҳавзасининг майд. 81,4 минг км². Қорақурум тизмасидаги музликлардан бошланади. Юқори оқими Кунлун тизмасининг ғарбий тармокларини кесиб ўтади. Ўрта ва қуйи оқимида Қашқар ботиғидан оқади. Бу дарё Ёркенд ва б. воҳаларни суғоради. Июл ва августда тўлиб оқади. Ўртача сув сарфи тоғлардан чиққач 170 м³/сек. Баҳорда экинларни суғориш даврида дарё Марқат ш.дан ўтгач, суви тугайди. Ё. бўйида Ёркенд ш. жойлашган[1].

Ёркенддарё


Давлат

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил