Yorliq
Ёрлиқ (инглизча: Лабел)
Ёрлиқ — 1) туркмўғул хонлари эълон қилган ёзма ҳужжатлар. Дипломатик ноталар ва давлатлараро битимлар матни ҳам хон Ё.и жумласига кирган. Бироқ кўпинча бу Ё. Олтин Ўрда, Қозон ва Қрим хонлари томонидан ўзларига тобе турли амалдорларга, диний арбобларга берилган шахсий дахлсизлик ҳақидаги имтиёзли ҳужжат саналган. Ё. рус князларини ўз ерларида ҳукмрон бўлишларини тасдиқлаган. Рус митрополитлари хонларни дуо қилганлари туфайли, бу Ё. бўйича рус черкови Ўрда маъмуриятига тобеликдан, ўзларига қарашли ерлардан олинадиган солиқлардан, турли мажбуриятларни ўташдан халос этилган. Ё. Олтин Ўрданинг ҳудудий бўлиниши, унга тобе ерлар, уларнинг маъмурий тузилиши, ер эгалиги ва б. ҳақида муҳим тарихий манба саналади; 2) амирлар ва рухрнийларга бирон имтиёз берилиши қақида подшо, хон муҳри босилган расмий ҳужжат (мас, ишонч ёрлиғи); 3) товарнинг устига қўйилган ва унинг хили, ўлчами, микдрри, баҳоси ва ш. к.ни кўрсатадиган белги; 4) расмий ҳужжат (мас, фахрий ёрлиқ).[1]
- Ёрлиқ (туркий хонликларда) — хоннинг ёзма буйруғи, амр-фармони, ёки Яса қонунларининг аниқ гавдалантирилиши ҳақида ахборот
- Ёрлиқ — маҳсулотга ёки унга бириктирилган талонга товар ҳақидаги маълумотлар (оғирлик, миқдор, нарх, ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарилган санаси ва б.) кўрсатилган ёпиштирилган қоғоз, этикетка кўринишидаги товар белгиси.
- Ёрлиқ — стереотипнинг кўп ишлатиладиган синоними (одатда салбий тусдаги), ибора, лақаб
- Ёрлиқ компутерда — бошқа файл, жилд ёки интернет-саҳифани тезкор ишга тушириш учун хизмат қиладиган файл, шунингдек аслида у бошқа файлга ёки манзилга ҳаволадир.
| Ёрлиқ сўзини билдирувчи бир неча саҳифа топилди. Ушбу саҳифага сизни олиб келган мақоладаги тегишли ишоратни бу ерга эмас, тўғри керакли мақолага йўналтиришингиз мумкин. |
__ДИСАМБИГ__