Yorma
Ёрма — озиқовқат маҳсулоти; кўпинча шоли, буғдой, сули, арпа, гречиха, маккажўхори, нўхат сингари донларни махсус машинада оклаб (бутун) ёки майдалаб тайёрланади. Тарикдан окланган сўк, шолидан гуруч (оқшоқ), буғдойдан манний ёрмаси, оқланган буғдой, арпадан окланган арпа (перловка), окланган оқ жўхори, майдаланган маккажўхори дони кўп ишлатилади. Таркибида крахмал, азотли моддалар, оқсил, ёғ, углеводлар, клечатка, минерал тузлар (калий, калсий, магний, фосфор, темир) витаминлар мавжуд. Клечаткаси камроқ бўлгани учун молларга яхши ем бўлади, паррандаларга ҳам берилади. Доннинг пусти олиб ташлангани сабабли Ё.нинг озиқовқатлиги жиҳатидан қадри юқори, яхши ҳазм бўлади, тўйимли ва калорияли. Ё.нинг айниқса болалар ва турли касаллик билан оғриган беморлар учун аҳамияти муҳим. Одамнинг озиқовқатида Ё. углеводлар (крахмал) ва ўсимлик оқсилларининг асосий манбаи. Пазандачиликда Ё.дан бўтқа, суюқ ошлар, гарнирлар ва б. таомлар тайёрланади. Физиологик асосланган овқатланиш меъёрларига кўра, овқат учун 1 йилда аҳоли жон бошигаўртача 14–15 кг турли Ё. маҳсулотлари истеъмол этиш тавсия этилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |