Ёронгул, хушбўй ёронгул (Пеларгониум росеум Wиллд.) — ёронгулдошлар оиласига мансуб бир йиллик ёки кўп йиллик ўт ёки чала бута, эфир мойли ва манзарали ўсимлик. Ўрта Денгиз соҳилларида, Закавказе ва Ўрта Осиёда (21 га яқин тури бор) тарқалган. Ёввойи тури чул, адир ва тоғ зоналарда учрайди. Барги панжасимон, баъзида пацимон ажралган, майда кертикли, чиройли. Турига қараб гули оч қизил, қаворанг , ним жигарранг , тўқ қизил рангда. Ё.нинг ер устки қисмида ошловчи моддалари мавжуд турлари ҳам бор. Унинг яшил баргидан ва гулидан хушбўй эфир мойи олинади. Айрим турлари халқ табобатида дори сифатида ишлатилади. Истироҳат боғларида, хонадонларда гул сифатида ўстирилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил