Yoronguldoshlar
Qiyofa
Ёронгулдошлар (Гераниcеаэ) — икки уруғпаллалилар синфига мансуб оила. Кўп йиллик ва бир йиллик ўтлардан, баъзан ярим буталардан иборат. Барглари бўлмали ёки бутун, баъзан пацимон ажралган. Кўпчилик турларининг гуллари тўгри, икки жинсли, кўпроқ қизил ёки бинафша рангли бўлади. Ер юзида оиланинг 650 га яқин тури ва 11 туркуми маълум. Асосан ўртача иссиқ ва субтропик зоналарда тарқалган. Шулардан 4 туркумига мансуб 20 тури Ўзбекистонда ўсади. Жанубий Африкада ўсувчи Пеларгониум туркумига мансуб турлар ва уларнинг дурагайлари манзарали ва эфирмойли ўсимлик сифатида экилади. Оиланинг ёронгул туркуми Ўзбекистонда кенг тарқалган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |