"ЙОСҲ КУCҲ" — ўсмирларнинг ижтимоий, адабийбадиий журнали. Муассиси: Ўзбекистон Республикаси "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати. Тошкент ш.да ойда 1 марта чиқади. Дастлаб Самарқанд ш.да болаларга мўлжалланган биринчи ижтимоийсиёсий ва адабийбадиий журнал сифатида ташкил этилган (1929), сўнг журнал таҳририяти Тошкент ш.га кўчирилган (1934). Туркистонда ёш авлодни замон талабига мое этиб тарбиялаш мақсадида махсус болалар нашрлари ташкил этишга бўлган саъйҳаракатлар ХХ асрнинг 10й.ларида бошланган. "ЙО. к."нинг ташкил этилиши ана шу саъйҳаракатларнинг ҳосиласи эди. "ЙО. к." айниқса болалар ва ёшлар нашрларининг тилини шакллантиришга муҳим ҳисса қўшган. Жур.нинг 1940—41й.лардаги сонларида кўпгина адабий асарлар, адабийтанқидий мақолалар ёритилган. Хусусан, Навоийнинг 500 йиллик юбилейи муносабати билан бир қатор мақолалар, шоир адабий меросидан намуналар берилган. Низомий, Фузулий каби улкан адибларнинг асарлари, шарқшунос олим Е. Э. Бертелснинг бир неча илмий мақолалари, Тўхтасин Жалоловнинг "Ҳамса талқинлари" туркум мақолалари илк бор "ЙО. к." саҳифаларида ёритилган. 1941 йилда уруш бошланганлиги муносабати билан кўпгина нашрлар қатори "ЙО. к." фаолияти ҳам тўхтатилган. 1986 й. июл ойида "ЙО. к." яна қайта тикланди. Муҳаррири — Эркин Абдураҳмонов (1996 йилдан). Жур.да турли даврларда Қосим Бобоев (193435), Акмал Пўлат (193536), Жалил Қодирий (1939—41), Худойберди Тўхтабоев (1986—93), Хуршид Дўстмуҳаммад (1993—96) ва б. муҳаррирлик қилишган. Адади 25000 (2002). Абдувоҳид Ҳайитов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил