Ёш Туркистон („Яс Туркистан“) – Мустафо Чўқай томонидан хорижда нашр этилган ижтимоий-сиёсий журнал.

Парижда туркий тилда, араб алифбосида чоп этилган (1929—39). 117 та сони (баъзилари қўшма сон) нашрдан чиққан. У мухржиротдаги туркистонликлар маблағи билан нашр этилган. Жур.га Мустафо Чўқай муҳаррирлик қилган. Тоҳир Чиғатой, Абдуваҳоб Ўқтой, А. Тошкентли, Усмон Хўжа ва Валидий фаол қатнашди. Жур.ни ташкил этишдан максад совет мустабид тузуми кирдикорларини фош этиш, мустамлакачилик сиёсати оқибатида Туркистонда юз бераётган фожиалар хусусида ошкора сўз юритиш, шу йўл билан жаҳон афкор оммасининг эътиборини ўлкага қаратишдан иборат бўлган. Жур. саҳифаларидан ўрин олган мақолаларда ўша кезлари ўлкада долзарб бўлган қатор ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий муаммолар ҳақида сўз юритилган. Халқни юрт озодлиги учун курашга даъват этилган. Жур. да адабийбадиий асарларга ҳам кенг ўрин ажратилган. Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон, Мағжон Жумабой, Элбек, Абдуваҳоб Ўқтой каби адиблар ва ҳаваскор шоирлар ижодидан намуналар берилган. ҳозирги „ЙО. Т.“нинг тўлиқ тахлами НюЁркдаги Колумбия университети, Берлин университети, Анқарадаги АёзТоҳир Туркистон ИдилЎрол вақфи кутубхоналарида сақланади. Усмон Хўжанинг ўғли Темур Хўжа „ЙО. Т.“нинг 1929—30-йилларга оид қисмини бир китоб шаклида қайта нашр қилдирди (Истанбул, 1997, 1жилди).

Норали Очилов.[1]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил