Yosh turklar
Ёш турклар — ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида Усмонли турк империясидаги инқилобий ҳаракат қатнашчилари, „Иттиҳод ва тараққий“ партияси аъзолари. Ёш турклар (улар дастлаб ўзларини Янги усмонлилар деб аташган)нинг асосий мақсади султон Абдулҳамид ИИ (1842—1918)нинг истибдодини конституцион тузум билан алмаштириш, Туркияда ажнабийлар ҳукмронлигига қарши кураш ва демократик жамият қуриш бўлган. Зиё Гўкалп (1876—1924) Ёш туркларнинг асосий мафкурачиси эди. Ёш турклар мамлакатда норозилик митинглари ва намойишларни доимий равишда ўтказиб турган. Абдулҳамид ИИ уларга қарши шафқациз кураш олиб борди. 1908-йил султонликка қарашли Македонияда Ёш туркларнинг таъсири ниҳоятда кучайди, уларнинг ташкилотига 15000 киши аъзо бўлди. Бу пайтда Македонияда ижтимоийсиёсий ва этник вазият ҳам анча кескинлашган эди. 1908-йил 3 июлда Ресне ш.да лейтенант Аҳмад Ниёзий раҳбарлигида партизан отрядлари, 6 июлда маёр Анварбей (қаранг Анвар Пошо) бошчилигида аскарлар султон зулмига қарши қўзғолон кўтарди. Орадан кўп ўтмай бу инқилобга Македониядаги турк ҳарбий қисмлари қўшилди. Ёш туркларнинг Салоникидаги „Иттиҳод ва тараққий“ қўмитаси унга раҳбарлик қилди. 23 июлда Ёш туркларнинг инқилобчи отрядлари Македониянинг Салоники, Монастир ва бошқалар шаҳарларига тантанали равишда кириб келди. Инқилоб тез орада мамлакатнинг Синоп, Трабзон, Диёрбакр, Бадлис, Измир каби марказий шаҳарларига ҳам тарқалди. 24 июл кечқурун султон Абдулҳамид ИИ Туркияда 1876-йилдаги Конституцияни қайта тиклаш ва парламентга сайлов ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолашга мажбур бўлди. Мамлакатда Ёш турклар инқилоби ғалаба қозонди. Туркияда демократик эркинликлар ўрнатилди, 40000 сиёсий маҳбус озод қилинди, сиёсий муҳожирларга ўз ватанига қайтиш учун рухсат берилди. Салтанатдаги барча фуқаролар тенг ҳуқуқли усмонлилар деб эълон этилди, кўплаб газета ва журналлар чиқарилди. Бироқ 1909-йил апрелда Абдулҳамид ИИ Ғарб давлатларининг ёрдамига таяниб, истибдод сиёсатини қайта ўрнатди. Македониядан чақирилган армия ёрдамида аксилинқилоб тез орада бостирилди. Аммо 27 апрелда Абдулҳамид ИИ тахтдан туширилиб, Ёш турклар Муҳаммад В Рашидни (ҳукмронлиги: 1909—18) султон деб эълон қилдилар. Ҳокимиятда асосий ўринни Ёш туркларнинг йўлбошчилари Талъат Пошо, Анвар Пошо, Жамол Пошо эгаллай бошлади. ИталияТуркия уруши (1911 —12)да Туркия енгилгач, 1911-йилда иттиҳодчилардан ажралиб чиққан мухолифатдаги „Ҳуррият ва иътилоф“ жамияти бундан фойдаланиб, 1912-йил ҳокимиятни эгаллади. Лекин 1913-йил январда бўлган ҳарбий тўнтариш натижасида Туркияда яна Ёш турклар ҳокимияти тўлиқ ўрнатилди. Талъат Пошо, Анвар Пошо, Жамол Пошодан иборат триумвират (учлик) ҳокимиятни бошқара бошлади. Улар туркчилик ва исломчилик сиёсатини изчил давом эттириб, ташқи фаолиятда Германияга яқинлашдилар. Туркия Германия томонида туриб Биринчи жаҳон уруштз. тортилди. Туркия Ироқ, Ҳижоз ва Мисрда Англияга қарши, Кавказ ва Эронда Россияга қарши жанг ҳаракатларини олиб борди. Туркия урушда енгилгач, Ёш турклар ҳукумати истеъфога чиқди. Жамол Пошо ва Анвар Пошо кейинчалик Туркистонга келишди. Ёш турклар фаолияти тақикланди. Аслида Абдулҳамид ИИ сиёсати истибдод эмас эди. Буни ёш турклар кеч тушуниб етишди ва ўз давлатларини озлари ёқ қилди.
Адабиётлар
Зиё Гўкалп, Туркчилик асослари, Т., 1994; Ражабов Қ. К., Мустақил Туркистон фикри учун мужодалалар, Т., 2000; Ўзбекистоннинг янги тарихи, 1китоб [Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида], Т., 2000.
Қаҳрамон Ражабов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |