Ёшлар куни — ёшларнинг миллий байрами, бу сана Россия Федерациясида ҳар йили ёзда, 27-июнда нишонланади[1].

Ушбу байрамнинг тарихи Совет Иттифоқида 1958-йил 7-февралда, СССР Олий Кенгаши Президиумининг „Совет ёшлари кунини белгилаш тўғрисида“ ги Фармони билан „Совет ёшлари куни“ ташкил этилгандан соʻнг бошланган, июн ойининг охирги якшанбасида нишонланган[2].

1993-йил 24-июнда, СССР парчаланганидан коʻп оʻтмай, Россиянинг биринчи президенти Б.Н.Елцин, Россия Федерацияси Ёшлар ишлари бойича Давлат қомитаси ва Россия Ёшлар ва болалар уюшмалари миллий кенгашининг таклифига биноан, ушбу байрамни 27-июнда нишонлаш белгиланган „Ёшлар кунини нишонлаш тоʻгʻрисида“ Н 459-рп қарори чиқарилди. Россия давлати раҳбари қуйидагини ҳам буюрди:

"Россия Федерацияси таркибидаги республикалар, ҳудудлар, вилоятлар, автоном тузилмалар, Москва ва Санкт-Петербург шаҳарлари ижро этувчи ҳокимият органларига Ёшлар куни байрамига бағишланган учрашувлар, консертлар, кўргазмалар, ёшлар ижодий жамоаларининг чиқишлари ва бошқа тадбирлар ташкил этилсин… Россия Ахборот ва матбуот вазирлиги Ёшлар кунини нишонлашни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқилсин ва амалга оширилсин… „Россия“ канали орқали Бутунроссия давлат теле ва радиокомпанияси барча тадбирларни кенг ёрицин"[3].

Байрам санаси Борис Елцин томонидан 27-июнга кўчирилган бўлса-да, баъзи шаҳарларда асосий байрамлар „эски услубда“ июн ойининг охирги якшанбасида ўтказилади, чунки 27-июн кўпинча йилга қараб иш куни ҳисобланади ва дам олиш кунига тоʻгʻри келмайди. Шу куни бутун Россия боʻйлаб байрам тадбирлари, консертлар, викториналар, спорт мусобақалари, дискотекалар, танловлар ва халқ сайиллари оʻтказилади. Аввалгидек, СССР давридагидек, Беларус ва Украинада ҳам миллий ёшлар кунлари июн ойининг охирги якшанбасида нишонланади. 27-июн, Россия билан бир вақтда, Ёшлар куни Жанубий Осетияда ҳам нишонланади[4].

Манбалар