Ўзбекистон Республикаси Ёшлар куни – Ўзбекистоннинг миллий байрами бўлиб, ҳар йили 30-июн – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топган кун сифатида нишонланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017-йил 30-июн куни бўлиб ўтган „Камолот“ ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ИВ қурултойида илк бор „Ёшлар куни“ни нишонлаш тўғрисида эълон қилган, шу куннинг ўзида янги ташкилот – Ўзбекистон ёшлар иттифоқини янги мақсад ва вазифалар билан ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

Қонунчилик палатаси томонидан 2017-йил 14-августда қабул қилинган ва 2017-йил 24-августда Сенат томонидан тасдиқланган „Ўзбекистон Республикаси Ёшлар кунини белгилаш тўғрисида“ги қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017-йил 25-августда имзоланган[1][2][3].

Давлатнинг турли соҳаларда юксак натижа ва ютуқларга эришаётган ёшларни рағбатлантириб бориш мақсадида „Келажак бунёдкори“ медали ҳамда ҳар жабҳада фаол ва жонкуяр ёш йигитлар учун давлат раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан „Мард ўғлон“ давлат мукофоти таъсис этилди[4].

Манбалар