Ёсуман — фолклор ва ёзма адабиётда маккорлик рамзи бўлган салбий персонаж. Ёсуман одатда алдов, қийла билан пок инсонларнинг ҳаётига зомин бўлади. Қиз билан ота, она билан ўғил, ошиқ билан маъшуқ орасига нифоқ солади. Мас, Алишер Навоийнинг "Фарҳод ва Ширин" достонидаги ёсуман енгилмас Фарҳодни ҳийла билан беҳуш қилиб, Ҳисрав ҳузурига келтиради. Ёсуман афсона, эртак ва достонларда жодугар, айёр, маккор, ҳийлагар кампир номлари билан ҳам юритилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил