Youhikko
Бу мақола ўзбек тилининг имло қоидаларига мувофиқ ёзилмаган. Қаранг: ВП:ОРФО. |
Ёуҳикко (карел. ва финча: жоуҳикко, шунингдек, фин: жоуҳикас), камонли кантеле[1] – карел-фин камонли чолғу асбобидир[2].

Умумий маълумотлар
Ёуҳикко қорақарағай, қарағай ёки қайиндан ясалади.
Шакли
Қўл учун махсус кесиги бор, кенг фигурали бўйинли, қорни ингичка кўриншга эга. Торлари (икки ёки учта), қоидага кўра, қилдан ("жоуҳи" – ўзбекча „от қили“, шундан чолғу '
ёуҳикко номини олган) ёки тўрт ё олти ипдан иборат бўлиб, иплар қулоқлар ёрдамида тортилади. Бугунги кунда ёуҳикко учун синтетик ва металл торлар (алт ёки гитара) ишлатилади. Камончаси ёй шаклида.
Ушбу асбоб фин ва карел халқ мусиқаси ижрочилари орасида жуда машҳур. Анъанавий ижрочиларнинг репертуарини руник, қўшиқ ва рақс куйлари ташкил этади.
1970-1980 – йилларда Ёуҳикко чалиш анъанасига янги ҳаёт берилди. Сибелиус фкадемиясида (Хелсинки) ва Халқ мусиқаси институтида (Каустинен, Финландия) ёуҳикко ясаш ва чалишни ўрганиш бўйича ўқув курслари иш бошлади.
Чалиш усули
Ёуҳикконинг пастки қирраси ўтирган созанданинг ўнг сонининг ички ёнида, тиззасидан сал юқорида жойлашади, корпусининг ён томони эса чап сонга тегиб туради. Бош бармоқ тутқични ушлайди, чап қўл бармоқлари (бош бармоғидан ташқари) юқоридаги тешикчадан ўтказиб олинади. Камонча қамишга тортилади, ўрта ва номсиз бармоқлар тор ва қамиш орасида туради. Чап қўл бармоқларини босиб тор қисқартирилади. Бармоқларни ўзига хос тута билиш чалиш маҳоратини белгилайди. Ижрочи навбатма-навбат бармоқларининг орқа томони билан торни босиб, оҳанг чиқаради, қолган торлар қўшимча тон беради.
Манбалар
<реф> таг wитҳ наме "лира-бре" дефинед ин <референcес> ис нот усед ин приор техт.Адабиёт
- „Йоухикко“, Музыкальный энциклопедический словарь. М.: Советская энциклопедия, 1990 — 221-бет.
- Семакова И.Б. „Йоухикко“, . Карелия. Энциклопедия. Том 1. Петрозаводск: ПетроПресс, 2007 — 385-бет.
- Мараев В. Ёуҳи кантеле – ёуҳикко – камон лираси