Ёур Поwер — Америкалик қўшиқчи ва қўшиқ муаллифи Биллиэ Эилишнинг қўшиғи ва унинг иккинчи студиявий албоми ҳисобланади шу билан биргаликда Ҳаппиэр Тҳан Эвер (2021)даги учинчи сингл ҳисобланади[1][2]. Бу қўшиқ 2021-йил 29-апрелда Даркроом ва Интерсcопе Реcордс орқали чиқарилди. Қўшиқ одамларни ўз ваколатларини суиистеъмол қилишни тўхтатишга чақиради ва у асосан аёлларни эксплуатация қиладиган эркакларга қаратилган. Унинг қўшиқ матни ўрта мактаб ўқувчиси ва ёши каттароқ эркак ўртасидаги ёмон муносабатларни ҳикоя қилади[3]. Биллиэ Эилишнинг продюсери ва унинг акаси Финнеас О'Cоннелл билан Ёур поwерни ёзган. Вариэтй ва Тҳе Гуардиан журналларида 2021-йилнинг энг яхши қўшиқларидан бири деб топилган. „Ёур Поwер“ қўшиғи ҳақорат ва камситишни танқид остига олган, бу қўшиқ ҳиссий таъсири ва сўзлари замонавий жамиятга мослиги учун мақтовга сазовор бўлди. У 2021 МТВ Видео Мусиc Аwардс мукофотида „Видео фор Гоод“ мукофотини қўлга киритди. Очилиш ҳафтасида қо'шиқ 64,2 миллион маротаба жоинли эфирда узатилган ва бутун дунё бўйлаб 8600 та нусхада сотилди. „Ёур поwер“ қўшиғи 20 дан ортиқ мамлакатларда энг яхши 10 таликка кирди. Бу қўшиқ Биллиэ Эилишнинг АҚСҲдаги 10та топ қўшиғининг 5-поғонасида туради. У Биллбоард Глобал 200 чартида 6-ўринни эгаллади.

„Ёур поwер“
Биллиэ Эилиш қўшиғи
Ҳаппиэр Тҳан Эвер албомидан
Чиқарилган санаси 2021-йил 29-апрел
Жанр Фолк
Давомийлиги 4:05
Лейбл

Даркроом

Қўшиқ муаллиф(лар)и Биллиэ Эилиш О'Cоннелл
Продюсер(лар) Финнеас

Биллиэ Эилиш Ёур поwер қўшиғи чиққан куни премераси бўлди ва Биллиэнинг шахсан ўзи „Ёур Поwер“ қўшиғининг клипига режиссёрлик қилди. „Ёур Поwер“ клипи Сими водийсида сур’атга олинди. Биллиэ Эилиш „Ёур поwер“ қўшиғини биринчи маротаба Степҳен Cолбертнинг шоусида жонли ижро этди ва бу қўшиқни 2021 йилги консертида ва шу билан бир қаторда 2022-2023 йиллардаги „Ҳаппиэр Тҳан Эвер“ни қўллаб-қувватлаш учун жаҳон гастрол рўйхатига киритилди.

Манбалар

  1. ↑ Ҳунт, Эл „Биллиэ Эилиш – Ҳаппиэр Тҳан Эвер Ревиэw: Ан Артист Сеcурес Ҳер Статус ас а Генератионал Греат“ (эн). НМЕ (2021-йил 29-июл). 2022-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 13-июл.
  2. ↑ Cордеро, Росй (Април 27, 2021). „Биллиэ Эилиш Ис Ҳаппиэр Тҳан Эвер то Анноунcе Ҳер Неw Албум Дропс Тҳис Суммер“. Энтертаинмент Wеэклй. Фебруарй 5, 2022да асл нусхадан архивланди. Қаралди: Оcтобер 8, 2022.
  3. ↑ „Биллиэ Эилиш: Cритиcс Праисе 'Дефиант' Сеcонд Албум, Ҳаппиэр Тҳан Эвер“. ББC Неwс (2021-йил 30-июл). 2021-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-июл.