Юсуф Мсакни (арабча: يوسف المساكني‎‎; талаффузи: Юсуф Масакини) 1990-йил 28-октабрда Тунисда туғилган. Юсуф Мсакни тунислик футболчи бўлиб, Қатарнинг „Ал-Дуҳаил“ клуби ва Тунис терма жамоасининг қанот ҳимоячиси.

Ёуссеф Мсакни Futbol
Умумий маълумотлар
Исм шарифи Ёуссеф Мсакни
Туғилган 28-октабр 1990-йил(31 ёш)
Тунис, Тунис
Фуқаролиги Flag Tunisa Тунис
Бўйи 179 см
Вазни 73 кг
Позицияси ярим ҳимоячи
Ҳозирги жамоаси
Клуб Flag Katara Ал-Духаил
Logotip Vikisklada Wикимедиа Cоммонсдаги медиа файллар

Жамоалардаги фаолияти

Мсакни „Лекҳвия“ сафида

Мсакни „Стаде Тунисиэн“ клуби тарбияланувчиси бўлиб, у учун 2007-йилда дебют қилган. Уй жамоаси билан бир мавсумдан сўнг у „Эсперанс“га кўчиб ўтди. 2008-йил 18-октабрда „ЭЗҳС Гафса“га қарши ўйинда Юсуф хет-трик қайд этди[1]. Мсакни „Эсперанза“ таркибида беш мавсум ўтказиб, 82 ўйин ўтказиб, 37 гол урган. Ўз клуби билан 4 марта Тунис чемпионлигини қўлга киритган ва бир марта кубокни қўлга киритган.

2012-йилнинг 3-июлида Мсакни Қатарнинг „Лехвия“ клуби билан шартнома имзолади, бироқ у клубга фақат 2013-йилнинг қишида қўшила олди. Трансфер суммаси 11,5 миллион долларни ташкил қилди. 10-феврал куни Юсуф „Лига Cтарс“да „Ал Вакра“га қарши дебют қилди. Бу учрашувда у янги жамоаси сафидаги илк голини урди[2].

Осиё чемпионлар кубогида "Пахтакор" ва „Ал-Шабаб“ жамоаларига қарши ўйинларда Мсакни биттадан гол урди[3][4]. Март ойида Юсуфга Англиянинг „Арсенал“, "Неwcастле Унитед", „Тоттенхем“ ва „Эвертон“ клублари қизиқиш билдиришди . Клуб таркибида Мсакни 4 марта чемпионликни қўлга киритган.

Халқаро фаолияти

2009-йил 14-декабрда Юсуф Тунис терма жамоаси сафида 2010-йил Африка кубоги саралашида Гамбияга қарши ўйинда дебют қилди. 2010-йилда у терма жамоа таркибида Африка Миллатлар Кубогига йўл олди. Турнирда у Замбия ва Габон терма жамоаларига қарши иккита ўйинда иштирок этди[5][6].

2012-йилда Мсакни иккинчи марта Африка Миллатлар Кубогида иштирок этган. Гана, Нигерия, Габон ва Марокашга қарши баҳсларда қатнашган[7][8][9][10]. Нигерия ва Марокаш билан учрашувларда эса гол урди.

2019-йилнинг ёзида Юсуф Мисрда бўлиб ўтадиган Африка Миллатлар Кубоги учун миллий терма жамоасига чақирилди . Анголага қарши биринчи ўйинда у 34-дақиқада пеналтидан гол урди ва жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Чорак финал учрашувида унинг Мадагаскарга қарши ўйиннинг 60-дақиқасида киритган голи терма жамоанинг рақибни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олишига хизмат қилди.

Статистика

2022-йил 3-июн ҳолатида[11]
Миллий жамоа Йил Ўйинлар Голлар
Тунис миллий терма жамоаси 2010 6 0
2011 0 0
2012 10 3
2013 9 1
2014 3 0
2015 6 0
2016 2 1
2017 11 4
2018 0 0
2019 15 2
2020 4 1
2021 11 2
2022 7 3
Жами 84 17


Манбалар

  1. ↑ „Эсперанс ВС. ЕЖС Гафса 6:0“ (ру). соccерwай.cом (2010-йил 18-октябр). 2016-йил 6-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 16-май.
  2. ↑ „Аль-Вакра ВС. Лехвия 0:4“ (ру). соccерwай.cом (10 фебрарй 2013). 2013-йил 10-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 16-май.
  3. ↑ „Пахтакор ВС. Лехвия 2:2“ (ру). соccерwай.cом (2013-йил 9-апрел). 2013-йил 17-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 16-май.
  4. ↑ „Лехвия ВС. Аль-Шабаб 2:1“ (ру). соccерwай.cом (26 фебрарй 2013). 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 16-май.
  5. ↑ „Замбия ВС. Тунис 1:1“ (ру). соccерwай.cом (2010-йил 13-январ). 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 16-май.
  6. ↑ „Габон ВС. Тунис 0:0“ (ру). соccерwай.cом (2013-йил 17-январ). 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 16-май.
  7. ↑ „Гана ВС. Тунис 2:1“ (ру). соccерwай.cом (5 фебрарй 2012). 2017-йил 27-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 16-май.
  8. ↑ „Нигер ВС. Тунис 1:2“ (ру). соccерwай.cом (2012-йил 27-январ). 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 16-май.
  9. ↑ „Габон ВС. Тунис 1:0“ (ру). соccерwай.cом (2012-йил 31-январ). 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 16-май.
  10. ↑ „Марокко ВС. Тунис 1:2“ (ру). соccерwай.cом (2012-йил 23-январ). 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 16-май.
  11. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед НФТ