Ёвдат Ҳасанович Илёсов (1929-йил 16-феврал  Бошқирдистон АССР, — 1982-йил 19-июн, Тошкент) — совет ёзувчиси, Ўрта Осиёнинг қадимги ва  ўрта асрлар тарихи асарлари муаллифи саналади.

Таржимаи ҳол

Илёсов Ёвдат Ҳасанович 1929-йил 16-феврал Бошқирдистон Автоном Совет сосиалистик республикаси  Исломбахт қишлоғида дунёга келади. У асли бошқирдистонлик. Отаси – дугадгор Хасан оға Илёсов, Волга татарларидан. Онаси - Саидакамол Хисометдинова, бошқирд зодагонлари (Тархон) оиласидан чиққан. Ота-онаси Ёвдат ҳали гўдаклик пайтида ажралиб кетишди. Саидакамол 1931-йилда асабдан сўнг Ўрта Осиё ҳарбий хизматига отланиб, Янгийўл яқинидаги ЎзССРнинг совхозга жўнаб кетади. У ерда новвой Али Зокировга турмушга чиқди. Ёвдат эса Исломбахтда бувиси қўлида тарбияланган. 1934-йилда Саидакамол ўғлини ўзи билан бирга олиб кетди. Ёвдат 6 ёшида ўзбек мактабига, 7 ёшида эса рус мактабига борди. ЎзССРнинг 5 йиллиги номидаги совхоз болада нохуш таассурот қолдирди. “Одамлар даҳшатли эди: доим жанжал-тўполон, муҳожирлар, ёвуз одамлар! (...) Ўша совхозда ичкилик ичиш, уришиш одатий ҳол эди. Бу мен учун ёмон жой эди”, деб Илёсов 1982-йилдаги болалик хотираларини эслайди.

1935-йилда оила совхоздан 3 километр узоқликдаги Новомихаиловка қишлоғига кўчиб ўтди. Ёвдатнинг адабиётга бўлган меҳри шу ердан бошланди. 1941-йилда Ёвдат сабзавот ташувчи ҳайдовчи бўлиб заводга ишга кирди. Илёсга ойига 10 рубл беришарди – у эса топган пулини онасига олиб келарди. 1943-йилда ўгай отани фронтга олиб кетишди. Онаси Исломбахтга қайтишни истади. Улар қайтиб келишганида, Ёвдатнинг тоғаси у маҳалда фронтда эди. Илёсов колхозда от боқувчи бўлган. 1944-йилда унинг онаси Самарқанд вилояти, Ҳасан оға Илёсовнинг қариндошлари истиқомат қиладиган Зарафшон қанд лавлаги фермасига олиб боради. Ёвдат у ерда тракторчи бўлиб ишлади. Шу йили Новомихайловкага қайтиб келди, ўша пайт эса ўгай отаси Али Зокиров фронтдан қайтади. Кейин у ўгай отаси билан Крупский колхозининг новвойхонасига ишлай бошлашди. Саводсиз ўгай ота нон пиширгани учун у ерни бошқарган,  аслида эса бутун иш бошида Ёвдатнинг ўзи турган.

1948-йилда (19 ёшда) Явдат Илёсов ўзининг “Ғазаб йўли” номли биринчи китоби устида ишлай бошлади. У Бошқирдистоннинг Белореск шаҳридаги педагогика билим юртини тамомлаган. У ҳаваскорлик чиқишларини бошқарган: чилангар, чизмачи, рассом-декораторчи, клуб, кутубхонага мас’ул бўлган, мактабда ўзбек тили, чизмачиликдан дарс берган. Ёвдат 1952-йилдан – адабиёт ва сан’ат бўлими мудири Уфадаги “Ленинчи” газетаси таржимони ва мухбири, “Тошкент ҳақиқати”, “Ўзбекистон комсомолчиси”, “Ўзбекистон физкултурачиси” газеталарида адабий ходим, “Шарқ юлдузи” журналида ше’рият бўлими мудири. Дўстлари уни „Марказий Осиё тарихига чуқур кириб борган“ деб та’кидлайдилар. Илёсов рус тилида бадиий асарлар, бошқирд, рус, татар, ўзбек тилларида публисистик асарлар ёзган. Ўзбекистонда унинг машҳур романларининг тиражи 23 миллиондан ошди.

Тарихчи ва ёзувчи Ёвдат Илёсов 1982-йил 19-июн куни Тошкент Комсомол кўлида чўкиб кетиши туфайли вафот этган[1].

У “Чилонзор ота” қабристонига дафн этилган.

Асарлари

• “Камон ва қуёш” (1954), “Ғазаб йўли” (1956), “Сўғдиёна” (1959), “Ажал доғи” (1964), “Қора бева” (1966), “Олтин бут” (1973), “Анахита қасоси” (1984); Умар Хайём ва бошқалар ҳақидаги “Илон афсуни” (1979), “Сукунат минораси” (1982) романлари.

• Татар, бошқирд, ўзбек ва рус тилларида ше’р, ҳикоя ва очерклар ёзган.

• Бошқирд, ўзбек, қорақалпоқ, корейс, қрим-татар шоирларининг таржима қилган.

Илёсов китобларининг умумий адади 23 миллион нусхадан ошади.

Манбалар

Адабиётлар

  • „Явдат Ильясов“, Писатели Советского Узбекистана. Биографический справочник, Ташкент, 1977. 

Ҳаволалар