Ёвмут оти — салт миниладиган жайдари от зотларидан бири. Туркманларнинг ёвмут қабиласи етиштирган. Бу зотнинг келиб чиқишида араб, мўғул, қозоқи ва ахалтака от зотларининг ҳам таъсири бўлган. Шу от зотларига хос белгилар Ё. отларида сак,ланиб крлган. Ё. о. қуруқ иссиқ ик/шмга мослашгани, ниҳоятда чопқирлиги билан ажралиб туради. Аравага қўшиб ҳам ишлатилади. Ё. о. нинг пешонаси кенг , ўрта бўйли, бўйни узун, кўпинча йўғон. Ё. о., асосан, кулранг , тўриқ, жийрон ёки қорача бўлади. Ё. о. айғирларининг қарчиғайигача бал. 152,4 см, кўкрак қафаси айланаси 163,6 см, гавдасининг узунлиги 151,2 Ёвмут от зоти.см, поччасининг айланаси 18,5 см, бияларининг қарчиғайигача бал. 148,0 см, гавдасининг узунлиги 149,0 см, кўкрак қафасининг айланаси 164,0 см, поччасининг айланаси 17,9 см. Асосан Туркманистон, Эронда боқилади. Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонда ҳам учрайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил