Ёвшан, оқ жўсан (Артемисиа диффуса Н. Красч) — қоқидошлар (мураккабгулдошлар) оиласига мансуб сершох ўт ёки чала бута. Бўйи 25—45 см, қалин туклар билан қопланган. Барги ипсимон бўлакларга бўлинган. Тўпгули рўваксимон саватча. Гуллари майда, сариқ, икки жинсли. Чўлларда, баъзан адирларда ўсади. Февралнинг 2 ярмидан барг чиқаради, июл ва августда ўсишдан тўхтаб, барглари тўкилади. Сентябрда яна кўкариб гуллайди, ноябрда уруғи пишади ва совуқ ургунча яшил барглари сақланиб туради. Ўтлоқларда асосий озиқбоп ўсимлик ҳисобланади. Бир йиллик новдалари таркибида оқсил, ёғ, клетчатка, 43,1% азоциз экстракт моддалар, умуман, ер усти қисмида 0,81—1,25% эфир мойи бор. Ёвшанни моллар қишда ва баҳорда хуш кўриб ейди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил