Ёввойилик — инсоният тарихи 3 даврининг (Ё., ваҳшийлик, сивилизация) биринчи босқичи. Бу тушунчани фанга америка тарихчиси ва этнографи Л. Г. Морган (1818—81) киритган. У одамнинг пайдо бўлишидан бошлаб кулолчиликнинг келиб чиқиши билан тугайдиган босқични Ё. даври деб ҳисоблаган. Ё. даври одамнинг шаклланиш ва илк уруғчилик тузуми вақти (археологик даврлаштиришга кўра палеолит ва мезолит даврлари)га тўғри келади. Ё. Кучма маънода — ўта маданияцизликни билдиради. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил