Ёй печи — металл ва б. материалларни эритиш учун электр ёйи иссиқлигидан фойдаланиладиган электр печи. Биринчи марта 1898—1901 йилларда Франсияда П. Эру, Италияда Э. Стассанолар саноатда қўллашган. Қиздириш усулига кўра, бевосита ва билвосита қиздириладиган ҳамда ёйи берк печларга бўлинади. Бевосита (тўғридантўғри) қиздириладиган Ёй печида ей электродлар ва қиздириладиган жисм орасида ёнади (раем, а). Билвосита қиздириладиган Ёй печида ей электродлар орасида, қиздириладиган материаллардан бир оз нарида ёнади; бунда иссиқлик ёйдан нурланиш орқали узатилади (раем, б). Ёйи берк печларда ей электродларни қуршаб олган қаттиқ шихта қатламлари остида ёнади (раем, в); бунда шихта ёйдан ажралиб чикадиган иссикдик бн, шунингдек, шихтадан ток ўтаётганда ҳосил бўладиган жоул иссиқлик билан қизийди. Бевосита қиздириладиган Ёй печи кенг тарқалган бўлиб, унда кўпинча пўлат эритилади. Ёйи берк печларда рангли металлар, ферроқотишмалар, электр корундлар ва б. эритилади. Бевосита киздириладиган Ё. п.нинг ҳажми 360—400 т бўлиб, металл ва шлакни юклаш ёки бўшатиш вақтида оғдирилади. Булардан ташқари электроди сарф қилинадиган (қайта эритиладиган металлдан тайёрланади) ва электроди сарф қилинмайдиган (волфрам ёки графитдан тайёрланади) вакуумли Ёй печи бор. Бундай печлар металл ва қотишмаларни вакуумёй ёрдамида қайта эритишда қўлланади. ЕЙ РАЗРЙАД — электродлар орасида (газларда) рўй берадиган электр разряд. Кумир ёки металл электродлар орасида ҳосил бўладиган волта ёйи Ё. р.га мисол бўлиши мумкин. Иккита кумир электрод орасида ҳавода Ё. р. содир бўлаётганини биринчи марта 1802 йилда рус олими В. В. Петров ва ундан мустасно 1808 йилда ҳинд олими Г. Девилар кузатишган. Электр манбаига уланган иккита кумир электрод бирбирига яқинлаштирилганда чўғланади ва катодсан электронлар чиқа бошлайди. Электродлар бирбиридан узоклаштирилганда улар орасида ёрқин ёй ҳосил бўлади. Электродлар (асосан, катод)нинг температураси 3000—3600 К га етади. Газ босими 20 атм га етганда ёй температураси 6000 К га яқинлашади. Ёйнинг юқори температураси туфайли ионланиш рўй беради. Шунинг учун электродлар орасида яхши электр ўтказувчанлик пайдо бўлади. Бундан ташқари, электрон эмиссия туфайли катодга яқин соҳа қаршилиги кичик бўлади. Булар кичик кучланишда ҳам электродлар орасида Ё. р. юз беришига сабаб бўлади. Электродлар жуда (бир неча см гача) яқинлашганда Ё. р. кучланиши 40—50 В га етади. Ё. р.дан электротехника, электр пайвандлаш, ёй иечларида металл эритишда, газ разрядли ёруғлик манбаида, плазматронлар, люминеспент лампалар, газотрон ва б.да фойдаланилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил