Ёйилма конус — текисликка ёки водийларнинг кенгроқ қисмига оқар сувлар келтирган жинсларнинг тўпланишидан ҳосил бўлган ярим конус кўринишидаги бир оз қабариқ релеф. Ё. к. ҳар хил катталикдаги тоғ жинсларидан иборат бўлади. Тупроқлари ёш, ўсимликлари сийрак, майдони бир неча 10 м2 дан ўнлаб км2 гача етиши мумкин. Ё. к. Ўзбекистонда тоғ этакларидаги текисликларда, водийларда кўп учрайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил