„Ёз ҳарорати“, тўлиқ номи „Сайланма. Ёз ҳарорати. 2-жилд“ — ўзбек шоири Эркин Воҳидов қаламига мансуб шеърий асарлар тўплами. Яна етти китоб — „Баҳор таровати“, „Куз саховати“, „Қиш ҳаловати“, Қалб садоқати", „Эрк саодати“ асарларидан ҳамда икки жилд бадиий таржималардан иборат „Тўла асарлар тўплами“ деб номланган саккиз жилдли тўпламнинг иккинчи жилди. 2015-йил Тошкент шаҳрида „Шарқ“ нашриёт-матбаа аксиядорлик компанияси бош таҳририятида чоп этилган. Тўпламга киритилган илк тўрт китоб умрнинг тўрт фаслини ифода этувчи асарларни ўзида жамлаган бўлиб, иккинчи жилд ёз фасли ва бўлаликдан кейинги умрга бағишланган[1].

Сайланма. Ёз ҳарорати. 2-жилд
Муаллиф(лар) Эркин Воҳидов
Тил ўзбекча
Жанр(лар)и шеърлар, достонларлар ва песа
Нашр этилган санаси 2015
Нашриёт „Шарқ“ нашриёт-матбаа аксиядорлик компанияси бош таҳририяти
Саҳифалар сони 416
ИСБН ИСБН 978-9943-26-165-5
Аввалгиси „Баҳор таровати“
Кейингиси „Куз саховати“

Тўпламга муаллиф Канада, Ҳиндистон ва Венгрияга қилган саёҳатлари давомида ёзган шеърлар ҳамда „Руҳлар исёни“ достони, „Иккинчи тумор“ комедияси ҳамда Расул Ҳамзатовнинг „Доғистоним“ асари таржимаси киритилган. Тўпламга киритилган шеърлар „Илтижо“, „Тирик сайёралар“ ҳамда „Шарқий қирғоқ“ туркумларига бўлинган.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Сайланма 2-жилд. Ёз ҳарорати, ИПАК „Шарқ““. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси. Қаралди: 2020-йил 11-декабр.[сайт ишламайди]

Ҳаволалар