Ёзеф Фраунгофер

Ёзеф Фраунгофер (Жосепҳ Фраунҳофер) (1787-йил, 3-июн, Штраубинг 1826-йил, 6-июл, Мюнхен) – немис физиги. Бавария Фанлар академияси аъзоси (1823). Мустақил маълумот олган. Мюнхен математика ва оптика институти директори (1818-йилдан), Мюнхен университети профессор Асосий илмий ишлари физик оптикага оид. Фраунгофер Қуёш ва сайёраларнинг спектрларини ўрганган. Дисперсияни тадқиқ қилишга, ахроматик линза олишга муҳим ҳисса қўшган. Катта ахроматик объективлар таерлаш технологиясини такомиллаштириш, спектрометр, ахроматик микроскоп, окуляр микрометр ва гелиометрни ихтиро қилган. Қуёш спектридаги қора чизикдар (фраунгофер чизиқлари)ни биринчи бўлиб ўрганган, тўлқин узунлигини ўлчаган. Дифраксион панжара ихтиро қилган ва уни параллел нурлар дифраксиясини тадқиқ қилишда қўллаган[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ёзеф Фраунгофер“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Й-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар