Yuan Shikai

Юан Шикаи (1859.16.9, Сянчен уезди, Хенан вилояти — 1916.6.6, Пекин) — Хитой ҳарбий ва сиёсат арбоби. 1885—94 йилларда Кореяда ноиб. 90-й.ларнинг 2-ярмида бейян (шимол) армиясида корпус командири. 1898 йил Кан Ювейнинг ислоҳотчилик ҳаракатига қўшилган, лекин тез орада уларга хиёнат қилган. 1899—1901 йилларда Шандун вилояти губернатори лавозимида Ихетуан қўзғолонини бостиришда фаол қатнашган. 1901—08 йилларда пойтахт Чжили вилояти ноиби. 1909 йил истеъфога чиқарилган. Синхай инқилоби бошлангач, Син ҳукумати томонидан бош вазир этиб тайинланган (1911 йил 2 ноябр). Ю.Ш. инқилобчилар билан монархия ўртасида келишувчилик сиёсатини юргизган. Син сулоласи ҳокимиятдан воз кечган пайтда (1912 йил 12 феврал) бейян армияси ва империалистик давлатлар мададига таяниб ҳамда инқилобчилар орасидаги келишувчилар, иккиланувчилардан фойдаланган ҳолда мамлакат президенти бўлган. 1913 йил "иккинчи инқилоб"ни бостирган Ю.Ш. Хитойда ҳарбий диктатура ўрнатган. 1915 йил майда Ю.Ш. ҳукумати Хитой учун асоратли бўлган Япониянинг "йигирма бир талаби"ни қабул қилган. 1915 йил декабрда Ю.Ш. император бўлмоқчи эканлиги ҳақидаги қарорни эълон қилган. Бу мамлакатда монархия тузумига қарши кенг халқ ҳаракатини келтириб чиқарган. Мана шу ҳаракат авжига чиққан пайтда Ю.Ш. тўсатдан вафот этган.[1]
Манбалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Давлат етакчиси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |