Юан Хинюэ (хитойча: 袁心玥; ўқилиши: Юáн Хīнюè; 1996-йил 21-декабрда туғилган) — хитойлик аёл волейболчи, ўрта блоcкер сифатида ўйнайди. У Хитойнинг аёллар миллий волейбол жамоаси аъзоси ва 2014-йилдан бери Байи жамоаси сафида ўйнайди. 2,01 м лик бўй билан Юан Хинюэ Хитой волейбол бўйича аёллар терма жамоаси тарихидаги энг баланд бўйли ўйинчи ҳисобланади. Унинг баланд бўйи унга волейболда бошқаларга нисбатан яхшироқ ўйнаш имконини беради. У жамоадошлари Чжу Тинг ва Чжан Чангнинг билан бирга жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири ҳисобланади.

Юан Хинюэ
Шахсий маълумотлар
Лақаби Биг Аппле (大苹果)
Миллати хитойлик
Туғилиши (1996-12-21) 21-декабр 1996 (аге 25)

Чонгқинг
бўйи 2.01 м (6 фт 7 ин)
Вазни 78 кг (172 лб)
Волейболдаги ўрни
Посицияси ўрта Блокер
Ҳозирги жамоаси Байи
рақами 1 (НТ) 8 (клуб)
Фаолияти
Йиллар Жамоалар
2013—2014-йил

2014-ҳозига қадар
Гуангдонг Эвергранде

Байи
Терма жамоа
2014-ҳозирга қадар Хитой терма жамоаси
Мукофотлар
Волейболл
Олимпиада ўйинлари
Gold medal — first place 2016-йил Рио де Жанейро жамоавий
Жаҳон чемпионати
Silver medal — second place 2014-йил Италия жамоавий
Bronze medal — third place 2018-йил Япония жамоавий
Жаҳон чемпионати кубоги
Gold medal — first place 2015-йи Япония жамоавий
Gold medal — first place 2019-йил Япония жамоавий
Жаҳон чемпионлари кубоги
Gold medal — first place 2017-йил Япония жамоавий
Волейбол Миллатлар Лигаси
Bronze medal — third place 2018-йил Нанжинг жамоавий
Осиё ўйинлари
Gold medal — first place 2018-йил Жакарта-Палембанг жамоавий
Осиё чемпионати
Gold medal — first place 2015-йил Тианжин жамоавий

Карераси

Юан Хинюэ профессионал волейболчи сифатида миллий мусобақаларда Халқ Озодлик Армияси вакили бўлган Байи жамоасида фаолиятини бошлаган. Унинг 2013-йилги 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги ажойиб ўйини туфайли, энг қиммат ўйинчи сифатида эътироф этилгани Хитой волейбол бўйича аёллар терма жамоаси бош мураббийи Ланг Пингнинг эътиборини тортди. Ўша йили у катталар жамоасининг таркибига қўшилиш учун танланган ва 2014-йилда расман катталар жамоаси сафиига киритилган.

Юан 2014-йилда Италияда бўлиб ўтган ФИВБ волейбол бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Хитой терма жамоаси таркибида бўлган ва у финалда Хитой АҚШга мағлуб бўлганлиги сабабли, кумуш медални қўлга киритган[1]. Жаҳон чемпионатидаги ажойиб ўйинини ўтказган ва шу ўйини учун Юан Хинюэ 2014-йилда CCТВ Спорц Персоналитй Аwардс мукофотига сазовор бўлди. Кейинги йили у 2015-йилги ФИВБ волейбол бўйича Жаҳон Гран-присида[2] ҳамда 2015-йилги ФИВБ Жаҳон кубогида иштирок этди. Юан Хинюэ мазкур мусобақада ўн йилдан кўпроқ вақтдан сўнг жамоага йирик жаҳон турнирида биринчи олтин медалини қўлга киритишига ёрдам берди.

Юан 2016-йилда Рио Олимпиадасида Хитой шарафини ҳимоя қилган[3]. Жамоа 1984 ва 2004-йиллардаги ғалабалардан сўнг 3-олтин медалини қўлга киритди.

2017-йилда у ФИВБ волейбол бўйича Жаҳон Гран-присида ва ФИВБ Жаҳон Гранд Чемпионлар Кубогида Хитой нуфузини ҳимоя қилди ва жамоага иккинчи мусобақада олтин медални қўлга киритишга ёрдам берди. У Жаҳон Гранд Чемпионлар Кубогида энг яхши ўрта блокер мукофотига сазовор бўлди[4].

2018-йилда Юан илк Волейбол Миллатлар лигасида иштирок этди, унда жамоа бронза медалини қўлга киритди. Август ойида Юан Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган 2018-йилги Осиё ўйинларида қатнашди. Жамоа 8 та ўйин ўтказиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақада устунлик қилди. Жамоа бирорта ҳам сет қолдирмай чемпионлик унвонини қўлга киритди[5]. Октабр ойида Юан Японияда ўтказилган ФИВБ волейбол бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Хитой нуфузини ҳимоя қилди[6]. Беш сет давом этган шиддатли ўйин ўтказган ҳолда, ярим финалда Италияга мағлуб бўлди ва жамоа бронза медалини қўлга киритди.

2019-йилда Юан 2-Волейбол Миллатлар Лигасида иштирок этди. Гонконгда бўлиб ўтган гуруҳ босқичида Хитой 2018-йилги жаҳон чемпионатида уларни мағлуб этган Италия терма жамоаси билан тўқнаш келди. 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган Хитой кетма-кет учта сетда ғалаба қозонди ва натижада Италияга қарши 3:2 ҳисобида ажаблантирадиган ғалабани таъминлади. Бу ғалабада Юан ҳал қилувчи рол ўйнади. Хусусан, учинчи сетда унинг блокировкаси Хитойга ўйинда қолишга ёрдам берди.

2019-йил сентабр ойида Юан яна ФИВБ аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Хитой шаънини ҳимоя қилди[7], унда Хитой кетма-кет ўн битта ғалабадан кейинги яна бир жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Турнир давомида Хитой рақибларига атиги учта сетда мағлуб бўлди. Юан ушбу йирик ғалабада асосий вазифани бажарган ўйинчи бўлди.

Клублар

Мукофотлар

Миллий терма жамоа

Ёшлар жамоаси

  • 2012-йилги волейбол бўйича қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати - Кумуш медал
  • 2013-йил У18 жаҳон чемпионати - Олтин медал

Катталар жамоаси

  • 2014-йилги Жаҳон чемпионати Кумуш медал
  • 2015-йилги Осиё чемпионати Олтин медал
  • Жаҳон чемпионати кубоги 2015-йил Олтин медал
  • 2016-йилги Олимпия ўйинлари Олтин медал
  • 2017-йилги Жаҳон чемпионлари кубоги Олтин медал
  • 2018-йил Волейбол Миллатлар Лигаси Бронза медали
  • 2018-йилги Осиё ўйинлари Олтин медал
  • 2018-йилги жаҳон чемпионати Бронза медали
  • Жаҳон чемпионати 2019 Олтин медал

Клублар

  • 2014—2015-йил Хитой волейбол лигаси Олтин медал, Байи жамоаси билан
  • 2017—2018-йил Хитой волейбол лигаси Бронза медали, Жиангсу жамоаси билан

Жахсий ғалабалар

  • 2012-йилги волейбол бўйича қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати „Энг яхши блокер“
  • 2013-йил ФИВБ У18 Жаҳон чемпионати „Энг қиммат ўйинчи“
  • 2013-йил ФИВБ У18 Жаҳон чемпионати „Энг яхши ўрта блокер“
  • 2017-йилги Жаҳон чемпионлар кубоги „Энг яхши ўрта блокер“
  • 2017—2018-йиллар Хитой волейбол лигаси „Энг яхши ўрта блокер“

Манбалар

  1. ↑ „Теам Ростер – Чина“. италй2014.фивб.орг. 2020-йил 26-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-август.
  2. ↑ „архив нусхаси“. 2023-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 20-август.
  3. ↑ „Плаер - Хинюэ Юан“.
  4. ↑ „Wомен'с Гранд Чампионс Cуп 2017 - Wомен'с Гранд Чампионс Cуп“. грандчампионсcуп.2017.wомен.фивб.cом. Қаралди: 16-октабр 2019-йил.[сайт ишламайди]
  5. ↑ „Воллейбалл ат тҳе 2018 Асиан Гамес“, Wикипедиа (инглизча), 12-сентабр 2019-йил, қаралди: 2019-10-16{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  6. ↑ „Теам Ростер - Чина - ФИВБ Воллейбалл Wомен'с Wорлд Чампионшип Жапан 2018“. жапан2018.фивб.cом. Қаралди: 16-октабр 2019-йил.
  7. ↑ „ФИВБ Wомен Wорлд Cуп 2019 - Теам Ростер - Чина“. wорлдcуп.2019.фивб.cом. 2020-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-октабр 2019-йил.

Ҳаволалар