Yuetsin
Юэцин (хит. мíи , пинйин Юèқíн — Хитойнинг анъанавий торли чолғу асбоби бўлиб, ундан нафақат мустақил, балки Пекин операси ва рақс қўшиқларига жўр асбоб сифатида ҳам фойдаланишади. Шунингдек, ушбу чолғу асбобига нисбатан Ой уди, Ой гитараси, Хиёт уди номлари ҳам қўлланади[1].
Тарихи

Маълумотларга кўра, юэцин Син сулоласи даврида, тахминан ИИИ—В асрларда руан мусиқий асбоби асосида яратилган.
Тавсиф
Юэциннинг умумий узунлиги одатда 45 сантиметрдан 70 сантиметргача[2], юмшоқ навли ёғочдан (аксарият ҳолатларда фирмианадан) ясалган думалоқ, саккизбурчак ёки олти бурчакли қопқоқ диаметри — 30 сантиметр атрофида бўлади. Тўртта қулоқ калта грифга бириктирилган бўлиб, қопқоқнинг бўйин ва юқори қисмида 8 та дан 12 тагача парда жойлашган.
Одатда икки жуфт тор ипакдан тайёрланган; айни вақтда уларни нейлон билан ўраб чиқилган пўлатдан ясашади.
Юэцин мустақил чолғу асбоби сифатида ҳам, жўр асбоб ўрнида ҳам ишлатилади. Юэцин Сзингҳу ва Сзинерху билан бир қаторда Пекин операсидаги учта асосий мусиқа асбобидан бири деб тан олинади[3]. Пекин операси оркестри таркибида юэциндан ташқари чертиб чалинадиган чолғу асбобларидан пипа ва сансян ҳам бўлиши мумкин.
Куй ижро этиш давомида юэцин қияроқ қилиб ушлаб турилади, чап қўл удни тутади ва торларни сиқади, ўнг қўлнинг кўрсаткич бармоғи ёки бамбук, суяк, буқа шохидан тайёрланадиган[4]. нохин билан чалинади.
Манбалар
- ↑ „Юэқин“ (эн). Энcйcлопæдиа Британниcа. 2016-йил 17-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 12-май.
- ↑ „Юецинь“. Китайский информационный Интернет-центр (2006-йил 23-ноябр). 2016-йил 18-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 12-май.
- ↑ Лаикwан Панг, Паул Cларк, Цан-Ҳуанг Цаи. Листенинг то Чина’с Cултурал Револутион: Мусиc, Политиcс, анд Cултурал Cонтинуитиэс. Спрингер, 2016 — 22-бет. ИСБН 9781137463579.
- ↑ Ван Чуньмей. Специфические черты китайского оперного искусства // Музичне мистецтво і культура : сборник. — Одесса: Друкарський дім, 2011. — Вып. 13.