Югуриш

Югуриш мусобақалари қадимдан Ўзбекистон халқи турмуш тарзидан ўрин олганини Навоий вилоятидаги Сармишсой расмларит акс эттирилган югураётган одамлар тасвирларида кўриш мумкин. 1916-йилда Марғилонда югуриш йўлкаси қурилгандан кейин замонавий қоидалар асосида республикада оммавий мусобақалар ташкил этила бошлаган. Ҳозирги вақтда ҳар бир енгил атлетика мусобақасида югуриш турлари ҳам киритилади. Ўзбекистонда югуриш бўйича Николай Овсянников, Фарида Ҳасанова, Маматқул Олтибоев, Александр Чехонин, Ашур Нормуродов, Роза Бабич, Светлана Ўлмасова, Замира Зайсева, Марина Шмонина, Анвар Кўчмуродов, Людмила Перепелева каби таниқли спортчилар етишиб чиққан.

Адабиёт

  • Нормуродов А., Енгил атлетика, Т" 2002.