Юки Ито (1994-йил 10-майда туғилган) – япониялик спортчи, трамплиндан сакраш спорти билан шуғулланади.

Юки Ито

Ито 2023-йилда
Шахсий маълумотлари
Жинси аёл
Фуқаролиги Yaponiya bayrogʻi Япония
Таваллуд санаси 1994-йил 10-май (1994-05-10) (32 ёш)
Камикаwа, Ҳоккаидо, Япония[1]
Бўйи 1.61 м[1]
Спорт
Қайси спорт Трамплиндан сакраш
Клуби Цучия Ҳоме Ски Теам

Ито Жаҳон кубоги мусобақаларида 9 марта яккалик баҳсларида ва 3 марта жамоавий баҳсларда ғолиб бўлган. 2016–2017-йилги Жаҳон кубоги мусобақалари мавсум якунига кўра, умумий ҳисобда 2-ўринни эгаллаган. Жаҳон чемпионатларида 5 та медал, жумладан, аралаш жамоавий дастурда олтин медални қўлга киритган.

Спорт фаолияти

Ито илк бор 2012-йил феврал ойида Ҳинзенбачда ўтказилган ФИС (Фéдéратион Интернатионале де Ски) трамплиндан сакраш бўйича Жаҳон кубоги мусобақасида иштирок этган. У ўзининг Жаҳон кубоги яккалик баҳсларидаги илк ғалабасини 2017-йил 14-январда Саппорода қўлга киритган[2].

Спортчи 2014-йилги Қишки Олимпиада ўйинларида ҳам қатнашиб, аёллар ўртасида кичик тепаликдан трамплинда сакраш бўйича индивидуал баҳсларда 7-ўринни эгаллаган[3]. Шунингдек, у худди шу дастур бўйича 2018-йилги Қишки Олимпиада ўйинларида ҳам иштирок этган[3].

Япония терма жамоаси таркибида Ито 2017-йил 16-декабр куни Ҳинтерзартенда бўлиб ўтган аёллар ўртасида трамплиндан сакраш бўйича Жаҳон кубоги мусобақасининг жамоавий баҳсларида ғалаба қозонган. Унинг жамоадошлари орасида Каори Иwабучи, Юка Сето ва Сара Таканаши бор эди[4].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Юки Ито – Плаер Профиле – Ски жумпинг“. Эуроспорт. Қаралди: 2023-йил 28-сентябр.
  2. ↑ „Фирст Wорлд Cуп виcторй фор Юки Ито“. Интернатионал Ски Федератион (2017-йил 14-январ). 2019-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-март.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Юки Ито – Олймпиc Wинтер Гамес“. Интернатионал Ски Федератион. 2021-йил 9-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-март.
  4. ↑ „Жапан рулес ин фирст эвер Ладиэс' Теам эвент“ (эн). Интернатионал Ски Федератион (2017-йил 16-декабр). 2019-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-март.

Ҳаволалар

Викиомборда „Юки Ито“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.