Юко Кавагути (японча: 川口悠子; 1981-йил 20-ноябр, Фунабаши, Чиба, Япония) — Япония вакили ва Россия вакили сифатида жуфтликда конкида учиш бўйича мусобақаларда қатнашган фигурали учувчи. Шериги Александр Смирнов билан — 2010 ва 2015-йиллардаги Европа чемпиони, кумуш медаллари совриндори (2009, 2011), Европа ва Жаҳон (2009, 2010) чемпионатининг бронза медали соҳиби ва жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг кумуш медаллари совриндори бўлган. Юко 2015-йил, уч карра Россия чемпионига (2008—2010) айланган.

Юко Кавагути
Шахсий маълумотлари
Тўлиқ исми Юко Кавагути
Таваллуди Фунабаси, Япония
Бўйи 157
Шахсий рекордлари
Умумий натижа 216.00
Қисқа дастур 76.02
Эркин дастур 143.55

Юко Кавагути Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси. 2015-йил 11-ноябрда жуфтлик Халқаро конкида учиш иттифоқи (ИСУ) рейтингида 7-ўринни эгаллаган[1].

Фаолияти

Юко Кавагути ва Александр Смирнов 2008-йилги Европа чемпионатида .

Япония вакили сифатида

Кавагути 1999-йилда Америка Қўшма Штатларига кўчиб ўтди ва Александр Маркунцов билан жуфтликда машқ қила бошлади. Уларга Игор Борисович мураббийлик қилди. Бу жуфтлик Япония учун кураш олиб боришди. Улар Япониянинг икки карра чемпиони бўлишди. Бундан ташқари, 2001-йилда ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг кумуш медалларига сазовор бўлишди. Шундай қилиб, Кавагути тарихда жуфликда конкида учиш бўйича ИСУ медалини қўлга киритган биринчи япон аёлидир.

АҚШ вакили сифатида

Тамара Москвина АҚШдан Кавагути учун янги шерик — Девин Патрикни таклиф қилди. Бу жуфтлик икки мавсум давом бирга шуғулланди ва Америка Қўшма Штатлари вакили сифатида мусобақаларда қатнашди. Жуфтлик 2006-йилги АҚШ чемпионатида 15-ўринни эгаллади.

Россия вакили сифатида

2006-йил баҳорида Николай Великов Кавагутини Александр Смирнов билан жуфтликда конкида учишга таклиф қилди. Янги жуфтликка Кавагути истаги билан Москвина мурабийлик қилди. Ўша йили улар Россия кубоги турнирида учинчи ўринни эгаллаб, шов-шув кўтаришди.

Кавагутии ва Смирнов жуфтлиги Россия чемпионати ва 2007-йилги Европа чемпионатини Кавагучи жароҳати туфайли ўтказиб юборган. Ўша йили жаҳон чемпионатида улар тўққизинчи ўринни эгаллади.

Жуфтлик 2008-йилда Россия чемпионатида ғолиб чиқди, Европа чемпионатида учинчи ва Жаҳон чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллади.

2012-йилнинг январ ойи бошида Смирнов аппендицит ва ичак чуррасини олиб ташлаш учун операция қилинди[2]. Худди шу сабабга кўра, жуфтлик Британиянинг Шеффилд шаҳрида бўлиб ўтган Европа чемпионатини тарк этишди.

Натижалари

Россия вакили сифатида

(А. Смирнов билан)

Мусобақа 2006 — 2007 ㅤ 2007 — 2008 ㅤ 2008 — 2009 ㅤ 2009 — 2010 ㅤ 2010 — 2011 ㅤ 2011 — 2012 ㅤ 2012 — 2013 ㅤ 2014 — 2015 ㅤ 2015 −2 016 ㅤ 2016 — 2017 ㅤ
Қишки Олимпия ўйинлари 4
Жаҳон чемпионатлари 9 4 3 3 4 7 6 5
Европа чемпионати 3 2 1 2 5 1
Россия чемпионати 1 1 1 2 2 3 2 5
Гран-при финали 5 5 5 3 6 6 3
Гран-при босқичлари: Хитой кубоги 1 2 1 6
Гран-при босқичлари: Скате Америcа 1
Гран-при босқичлари: НҲК Тропҳй 2 1 2
Гран-при босқичлари: Россия кубоги 3 3 2 2 1 2 2
Гран-при босқичлари: Скате Cанада 3 1 5
Гран-при босқичлари: Тропҳеэ Бомпард 1
Небелҳорн Cуп 1
Жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2
Ница халқаро кубоги 1 1 1
Мордовия нақшлари 1
Непела Мемориал 2

Япония/АҚШ вакили сифатида

(Д. Патрик билан)

Мусобақа 2004 — 2005 ㅤ 2005 — 2006 ㅤ
АҚШ чемпионати 15
Япония чемпионати 1
Ўрта Ғарбий бўлимлар 2

Япония учун

(А. Маркунцов билан)

Мусобақа 2000 — 2001 2001 — 2002 2002 — 2003 ㅤ
Жаҳон чемпионатлари 15 13 14
Тўрт қитъа чемпионати 8 9 7
Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2
Япония чемпионати 1 1
Япония ўсмирлар чемпионати 1
Гран-при босқичлари: НҲК Тропҳй 5
Гран-при босқичлари: Скате Америcа 6 5
Гран-при босқичлари: Тропҳеэ Лалиқуэ 6

Манбалар

  1. ↑ „ИСУ Wорлд Стандингс фор Фигуре Скатинг анд Иcе Данcе“ (инглизча). ИСУ (23 июня 2011). 2012-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 23-июн.
  2. ↑ „Фигурист Смирнов перенес операцию, участие в ЧЕ под вопросом — Горшков“. 26-декабр 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-ноябр 2015-йил.