Юкон — Шимолий Америкадаги дарё, Канада ва АҚСҲ ҳудудидан оқади. Узунлиги 3700 км, ҳавзасининг майд. 855 минг км². Кордилера тоғларидан бошланиб, юқори қисмида Юкон платосидаги чуқур тоғ водийсидан, катта қисми Аляска текисликларидан оқади. Беринг денгизининг Нортон қўлтиғига қуйилади. Асосий ирмоқлари: Танана, Пелли, Поркюпайн ва Коюкук. Ўртача сув сарфи 6,5 минг мУсек., баҳорда тошади. Октабр—ноябрда музлайди. Май ойидан сентябргача 3200 км масофада кема қатнацди.

Юкон


Жойлашуви
Давлат

Манбалар