Юлдуз Асадовна Исматова (1944.31.10, Тошкент — 2004.10) — раққоса, актриса, балетмейстер, режиссёр Ўзбекистонда хизмат кўр-сатган санъат арбоби (1995). Асадовна Исматовнинг қизи. Тошкент хореография билим юрти (1965)ни ҳамда Тошкент театр ва рассомлик санъати институти актёрлик (1976), режиссёрлик (1984) факултетини тугатган. 1963—88 йиллар Муқимий театрида ишлаган. 1997-йилдан М. Турғунбоева номидаги "Ўзбекрақс" миллий рақс бирлашмасининг бош директори. Энг яхши рақслари: "Танавор", "Муножот", "Гулчи қиз" ва бошқалар Ижро этган роллари: Қумри ("Нурхон"), Малика ("Оддий мўъжиза"), Чарлстон ("Ҳижрон"), Зарифа ("Хотинимнинг эри"), Офат ("Қайнона") ва ҳоказо. Режиссёр сифатида "Дилафрўзга тўрт ошиқ", "Олтин даврим", "Юлдузлар жамоли" кабиларни саҳналаштирган.

1988-йил "Ўзтелерадиокомпания" қошида "Танавор" рақс ансамбли (1997-йилдан рақс-театри)ни ташкил этди. "Севги нидоси" (Алишер Навоийнинг "Сабъаи сайёр" асари асосида), "Нодира", "Улугбек буржи", "Қўқон аёли" (анъанавий мусиқа ва рақслар асосида), "Севги васфи" ("Танавор" жанридаги рақслар йиғиндиси), "Мозийдан нур", "Темурий маликалари", "Увайсий" каби рақс театрларини саҳналаштирди (либретто муаллифи ҳам ўзи). "Шарқ тароналари", Франсия — Париж—Юнеско қароргоҳида "Амир Темур" театрлашган консерт дастури ва бошқаларнинг бош балетмейстери. Лирик жўшқинлик, доимий изланувчанлик, мозийга зийраклик билан мурожаат этиш, мумтоз асарларга катта қизиқиш ва мехр билан ёндашиш Исматова ижодига хос. "Дўстлик" ордени билан тақдирланган (1998)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил